1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ризқнинг кенг бўлишига сабабчи амал

10-02-2023, 10:09 236 Ўқиш режими + -
Мусулмон киши ризқ Аллоҳдан эканлигига иймон келтиради. Мусулмоннинг амаллари ичида шундай амал борки, у унинг ризқини кенг бўлишига сабабчи бўлади. Инсоннинг ризқини кенг бўлишига сабабчи бўладиган амалларидан бири бу қариндош-уруғлар билан яхши муомила қилишидир. 
Маълумки, қавм-қариндошлар билан яхши муомила қилишлик ризқни кенгайтиради ва умрни узайишига сабабчи бўлади. Ривоят қилишларича бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: “Менга умрни узун қиладиган, ризқимни кенг қиладиган амални ўргатинг деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.):  “ Кимки ризқини кенг бўлишини ва умрини узун бўлишини истаса қариндош уруғлар билан яхши муомила қилсин” , деб жавоб берган эканлар.
Узоқлашиб кетан қариндошларни йўқлаб суриштириш, уларнинг ҳолидан хабар олиш юксак инсоний фазилатлардандир. Бу юксак инсоний фазилатга кўра қариндош қариндош эмас, балки қариндошлик муносабатларини тикловчи киши қариндошдир. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.):“ Қариндошларига оқибат қилмайдиган одам қариндош эмас, балки қариндошлик алоқаларини тикловчи киши қариндошдир” дедилар.   
   Қариндошлардан узилиш, улар билан муомила қилмаслик, улардан кечиш оғир гуноҳ ишлардан ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадисда: “Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир”, дейилади. Шарқона одобда ҳам қариндошлар билан алоқани узиш оғир айб ҳисобланади.
 Халқимиз удумига кўра қариндош уруғларга нисбатан ҳамиша мурувватли бўлинади. Улар қилинаётган яхшиликларга ёмонлик билан жавоб берилса ҳам, уларга яхшилик қилишда давом этилади. Қариндошлардан айб изланмайди, уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан яхшилик қидирилади.
  Ривоят қилишларича, бир киши пайғамбар ҳузурига келиб:  “ Мен қариндошларим билан алоқани  яхшилашга ҳаракат қиламан, аммо улар менга нибатан ёмон муомила қилишади, мен уларга яхшилик қилсам. Улар менга доимо ёмонлик билан жавоб беришади. Мен нима қилай улар билан алоқани узсам бўладими?”, деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “ Йўқ, унда сени ёмон қариндошлардан фарқинг қолмайди. Ёмон қариндошлар жиноятини сен ҳам давом эттирган бўласан . Сен қариндошларингни қандай муносабатда бўлишларидан қатъий назар уларга худо учун яхшилик қилишда давом эт. Ана шунда сени яхши одам эканлигинг маълум бўлади ”, деган эканлар. Шу туфайли ҳар қандай ҳолатда ҳам қариндошларга худо учун яхшилик қилинади. Шу туфайли ҳадисда: “ Қариндош –уруғлардан узилиб кетган киши жаннатга кирмайди”,дейилади.
Қариндошлик одобларига амал қилиш  халқимиз ҳаётида сингиб кетган юксак инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бу фазилат туфайли халқ орасида бирдамлик, хотиржамлик, оқибатлилик каби инсоний хислатлар мустаҳкамланиб боради.
Р. Акбаров,                                                                                                                                            ЎМИ нинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими