1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эр-хотин қўшилгандан сўнг ғусл қилиш шартми ёки таҳорат қилса ҳам бўлаверадими?

27-02-2020, 15:41 1 406 Ўқиш режими + -

Эр-хотин қўшилгандан сўнг ғусл қилиш шартми ёки таҳорат қилса ҳам бўлаверадими?


Эр-хотин қўшилганидан сўнг, ҳатто маний нозил бўлмаса ҳам, ғусл қилиш фарз бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Икки жинсий аъзонинг кесилган жойи тўқнашса ва бош қисми ғоиб бўлса, маний нозил бўладими ё йўқми, ғусл вожиб бўлади” (Имом Муслим ривояти).
Жунуб бўлган кишига ғусл вожиб бўлишини қуйидаги оятдан билиб оламиз:
وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا
Яъни: “…агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)!…” (Моида сураси, 6-оят)
Ғуслда учта фарз бор:
– оғиз чайиш;
– бурун чайиш;
– баданнинг ҳамма жойини ювиш.
Ғусл қилмоқчи бўлган одам, қуйидаги тартибга амал қилиши суннат: аввало қўлини ювади, кейин аврати ва баданидаги нажосатларни кеткизади, сўнг худди намозга қилганидек таҳорат қилади, сўнгра баданининг ҳамма жойига уч марта сув етказиб ювади, оёғи остида сув тўпланадиган бўлса, йиғилган сувдан чиқиб, четроқда оёғини ювади (“Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр”). Ғуслда ният қилиш суннат ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Манба: Ҳидоят.уз