1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сийрат дарслари (214-дарс) Баъзи шеърда ҳикмат бор

22-02-2023, 10:59 333 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
830. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, баъзи шеърда ҳикмат бор», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.* * *
831. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳассонга масжидда минбар қўйиб берар эдилар. У унда тик турганича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан фахрланар ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики Ҳассон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар ёки у зот билан фахрланар экан, Аллоҳ албатта уни Руҳул Қудус (Жаброил) ёрдамида қўллайди», дер эдилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.* * *
832. Рубаййиъ бинт Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйим бўлган куни келиб, худди сен ўтирганга ўхшаб тўшагимга ўтирдилар. Шунда қизчалар чилдирма чалиб, Бадр куни қатл бўлган оталарим ҳақида хиргойи қилишди. Улардан бири: «Орамизда эртага нима бўлишини биладиган Набий бор», деди. Шунда у зот: «Буни қўй, аввал айтаётганингни айт», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.* * *
833. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Қиёмат куни ҳар бир вафосиз учун алоҳида байроқ тикилади ва «Мана бу Фалон ибн Фалоннинг вафосизлиги» дейилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан