1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39

Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Муҳаббатингиз қалбингизда қолиб кетмасин

24-02-2023, 09:55 380 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Рофиъий айтади:«Фақиҳ Аби Робиъанинг хотини вафот қилгач, уни дафн қилди. Қўлларини тупроқдан тозалади. Сўнгра уйига қайтиб келиб атрофга боқиб: «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ, иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун», деди. Сўнгра йиғлаб юбориб ўзига-ўзи деди:«Энди ҳовли ҳам ўлди эй Аби Робиъа!».
Хонадон унинг ичида яшайдиган аёлнинг руҳи ила тирик туради. Туйғуларингизни жуфти ҳалолингиздан яширманг. Ҳисларингизни уларга билдиринг. Яхши кўришингизни вақти-вақти билан айтиб туринг. Вафот қилгандан сўнг қабрига бир боғ гул қўйгандан тириклигида пешанасидан битта ўпган яхши!
Муҳаббатингиз қалбингизда қолиб кетмасин. Уни тилингизга чиқаринг, феълингизла кўрсатинг, муҳаббатла яшанг, бошқаларни ҳам шунга даъват қилинг!
Меҳрингизни, соғинчингизни кўрсатинг. Ўлим огоҳлантирмайди. Ярашувга шошилинг. Охирги суҳбатингиз қачон бўлишини билмайсиз!
Юмшанг, надомат қилиш кетганни ортга қайтара олмайди!
Абийд ибн Абраснинг айтгани каби бўлманг:
«Ўлганимдан сўнг йиғлашининг фойдаси йўқ, мени топа олмайсан. Тириклигимда овқат бермадинг!».

Абдулқодир Полвонов
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Рофиъий айтади:
«Фақиҳ Аби Робиъанинг хотини вафот қилгач, уни дафн қилди. Қўлларини тупроқдан тозалади. Сўнгра уйига қайтиб келиб атрофга боқиб: «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ, иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун», деди. Сўнгра йиғлаб юбориб ўзига-ўзи деди:
«Энди ҳовли ҳам ўлди эй Аби Робиъа!».