Маълумки, мазҳабсизлик Ислом дини шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатлардан биридир. Бу ҳақда ўз даврида Шайх Рамазон Бутий шундай деган эдилар “Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидьатдир”.
Бемазҳабликни даъво қиладиган кимсалар аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”- деган даъвони қиладилар. Бу ўта калтафаҳмлик ва жоҳиллик, хусусан, ғаразгўйликдан бошқа нарса эмас. Қурьон ва Суннадан мустақил ҳукм чиқариш ўзига хос илм ва шахсий хислат талаб этади.
Шу сабабли юртимизда қадимдан амал қилиниб келинаётган Ҳанафия мазҳабини маҳкам тутишимиз лозим бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни турли хил хатарли бидъатлардан асраб, Ўзининг ҳақ динида собитқадам қилсин.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими