ОДАМЛАРГА ГАПИРГАНДА БИР КИШИГА ҚАРАМАСЛИК
8597
3-03-2023, 09:38
421
Ўқиш режими
+
-
ОДАМЛАРГА ГАПИРГАНДА БИР КИШИГА ҚАРАМАСЛИК
(https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA)Ҳабиб ибн Абу Собитдан ривоят қилинади:
«Бир одам гапирганда, бир кишига қараб олмасдан, ҳаммага қараб гапиришини яхши кўришар эди».
Шарҳ: Саҳобаи киромнинг одати шундай эканки, кўпчиликнинг ичида гапирган киши бир кишига қараб олиб гапирмас, балки ҳаммага бир хил қараб гапирар экан. Саҳобалар ана шуни хуш кўрар эканлар. Исломда кўпчилик олдида нутқ сўзлашнинг одоблари ана шуни тақозо қилар экан.