1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бундай харидорга қурбон бўлинг

28-03-2023, 09:55 233 Ўқиш режими + -
                    Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло бизнинг жону молларимизни сотиб ҳам олган ва унинг нархини жаннат билан тўлиқ тўлаб ҳам қўйган. Кейин эса «бу мол ва жонни ўзингда сақла», деб уларни ўзимизга қайтариб ҳам берган ва бизга: «енглар, ичинглар, касб қилинглар, дунё ишларингизни қилинглар. Жонингиздан фойдаланинглар ва бутун ҳаёт давомида уни ишлатаверинглар, тижорат қилинглар, дунёнинг бошқа жоиз истакларини бажаринглар, ҳаммасига рухсат. Фақат беш вақт намоз ҳам ўқинглар ва фалон-фалон нарсалардан сақланинглар», дея бироз чекловлар жорий қилган. Энди, бу ишларга риоя қилиш-қилмаслик ўзингизнинг ихтиёрингиздадир.

Бундай харидорга қурбон бўлинг. Бу савдо Аллоҳ таолонинг буюк раҳмати ҳамда иноятидир.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди.