Одамлар орасида айирмачилик қилиш яхши эмас. Одам айириш Ислом динида қораланади. Одам айириш мусулмоннинг иши эмас.
“Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Ушбу оятдаги “фирқаларга бўлинманг” дейилишлик айирмачиликка ҳам тегишлидир. Айирмачилик қилишлик бу одамларни одамларга қарши қўйишдир. Ислом дини айирмачилик қилиб, биров бировга қарши чиқишдан қайтаради.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”дейдилар. ( Имом Муслим ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни одам айиришдан асраб, бир-биримиз билан ўзаро ҳамжиҳатликда, бирликда бўлишга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,“Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби