1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дунёдан ўтганлар ҳақида қилинадиган дуо уларга етадими?

6-04-2023, 15:44 799 Ўқиш режими + -
Дунёдан ўтганларимиз ҳақида қиладиган дуо ва истиғфорларимиз уларга етади. Усмон ибн Аффоннинг (р.а.) ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий (соллаллоҳу алайҳу васаллам) марҳум дафн этилгандан сўнг унинг тепасида туриб: “Биродарингизга мағфират сўранглар ва унга Аллоҳдан сабот тиланглар, зеро, у ҳозир сўралмоқда”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Ўтганларимиз номидан қиладиган садақаларимизнинг савоби ҳам уларга манфаатли бўлади. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Саъд ибн Убода йўқлигида онаси вафот этиб қолди. Шунда Набийнинг олдиларига келиб: “Эй Расулллоҳ. Онам мен йўғимда вафот этди унинг номидан садақа қилсам, савоби етадими?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедилар Набий. “Бўлмаса, сизни гувоҳ қиламанки, менинг ушбу боғим у кишидан садақадир” (Имом Бухорий ривояти) 
Мабодо бу дунёдан ўтган кишининг бўйнида тириклардан бирига бериладиган нарсаси қолсаю, тириклар уни кечиб юборса, марҳумга савоби етади. Ўтганларимизнинг қарзини узиш ҳам уларга манфаат етказади, чунки бу ҳолда қарз унинг зиммасидан соқит бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтамизки, ўтганларимиз ҳақига қилинадиган дуолар, улар номидан қилинадиган садақалар савоби ўтганларимизга бориб етади. Аллоҳ таоло ўтганларимиз ҳақида қиладиган дуо ва истиғфорларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими