1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Рамазон рўзасини очмайдиган, аммо унда макруҳ бўлган амаллар

6-04-2023, 15:46 244 Ўқиш режими + -
Мана Рамазон ойида яшаб, Аллоҳ таолонинг биз бандалар учун фарз қилган рўза амалини бажараяпмиз.  Рамазон рўзасини очмайди аммо унда макруҳ бўлган амаллар қуйидагилар:
1.    Рўзадор тупугини оғзида тўплаб сўнг ютиб юбориши;
2.    Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоғда лаблари ҳўл бўлса сўнг ўша ҳўлликни ютса;
3.    Оғзидан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юборса;
4.    Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупуги билан бирга ютиб юборса;
5.    Шамоллаш туфайли оққан балғам оғиз ё бурундан ташқарига чиқса, сўнг уни нафас олиб ичкарига тортса. (Лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб юборган афзал);
6.    Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўзаси очилади);
7.    Узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўзаси очилади);
8.    Оғиз буруни чайишда ва истинжо қилишда муболаға қилиш;
9.    Рўзадор сувни ичида турган ҳолда ел чиқариши;
10.    Маний тўкилиб кетиш хавфи бўлса қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шахватни қўзғатадиган ишлар;
11.    Кийимсиз ҳолда баданларни бир-бирига текказиш;
12.    Лабдан тишлаш, сўриш, ўпиш;
13.    Заифлашишга олиб борадиган қон олдириш;
14.    Ғийбат ва шу каби ишларни қилиш;
15.    Аёлга қараб, ҳаёл суриб маний тўкилса рўза очилмайди, лекин макруҳ.

 
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг Рамазон рўзаларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин!

 Манбалар асосида Р. Акбаров тайёрлади