1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАҚ-НОҲАҚ ҲАР ХИЛ ХАБАРЛАРНИ ТАРҚАТМАЙЛИК

6-05-2023, 10:21 242 Ўқиш режими + -
Ҳар куни одамлар турли хил йўллар билан ҳар хил маълумотларни қўлга киритадилар, айрим кишилар эса турли хил хабарларни тарқатадилар. Айниқса, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали турли хил ҳақ-ноҳақ хабарлар тарқатилмоқда. 
Ҳозирги даврда шундай бўлиб қолдики, айрим кишилар ғаразли ниятда ҳар хил ёлғон хабарларни ўйлаб топади. Айрим кишилар эса унинг бу ёлғонини бутун оламга тарқатишга ҳаракат қилади.  
Хўш, кимдир бир ишни оқибатини ўйламай ёлғон хабарни ёзаяпти, нега бошқа кишилар бу хабарни ўйлаб кўрмай бошқаларга уни   тарқатиб юбораяпти?  
Аллоҳ таоло Қурони каримда: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекиб қолмангизлар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). 
Бир одам бир хабарни келтирса, бир оз ўйлаб кўришимиз, келтирилган хабар ростми ёки ёлғонми аниқлашимиз, ундан сўнг   бу хабарни бировга етказишимиз лозим бўлади. 
Тарқатаётган хабаримиз балки ёлғон бўлса, эртага юзимиз шувут  бўлиб қолишини ўйлаб кўрайлик. Умар (р.а.) ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда: “Кишининг ёлғончи бўлишига эшитган нарсасини гапиравериш кифоя қилади” дейилади. 
Бир инсонга ёрдам бераолмассак, унга бир зарар беришдан ҳам ўзимизни тийайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ динида бардавом қилсин!
Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими