1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ажорида фирқаси

28-02-2020, 17:32 398 Ўқиш режими + -

 

Ажорида фирқаси

Ажорида фирқаси Хавориж фирқасидан ҳисобланиб, унга Абдулкарим ибн Ажрод асос солган. Абдулкарим ибн Ажрод форслардан бўлиб, унга эргашувчиларнинг катта қисми ҳам  фосрлардан бўлган. 

Абдулкарим ибн Ажроднинг номи ёйилиб, унинг бузуқ қарашларига кўпчилик эргашиб фитналаниб қолганларидан кейин Холид ибн Абдуллоҳ   ал-Бажлий уни ҳисбга олган. Абдулкарим ибн Ажрод ҳибсга олинишидан олдин унга эргашганлар Абдулкарим ибн Ажроднинг тушунчасидаги бир мазҳабда бўлишган. Абдулкарим бин Ажрод ҳибсга олингандан кейин эса унга эргашувчилар саккизта фирқага бўлиниб кетишган. Айримлари айримларини ҳатто куфрда ҳам айблашган. Улар қуйидагилардан иборат:

АЛ-Хозимийя

Аш-Шуайбийя

Ал-Маймунийя

Ал-Халафийя

Ал-Маълумийя

Ал-Мажҳулийя

Ас-Салтийя

Ал-Ҳамзийя

Ажорида фирқасининг қарашлари қуйидагиалардан мборат:

  1. Норасидалар  балоғат ёшига етганида уларни Исломга даъват қилишни вожиб деб биладилар., Лекин, балоғатга етишларидан олдин бу иш қилмайдилар. Ажоридалардан айримлари мушрикларнинг болалари жаннатда бўлади дейишса, айримлари дўзахда бўлади дейишган.
  2. Ўзлари томон ҳижрат қилиниб келишни бошқа хаворижлар каби вожиб деб эмас, балки, мустаҳаб деб билишади. 
  3. Бошқа мухолифлари сингари Ажорида фирқаси ўз мухолифларининг молларига тажовуз қилишни жоиз деб, санамайдилар.
  4. Гуноҳи кабира қилганларни куфрда айблайдилар. 

 

Манбалар асосида

 

Рустам Қиличев тайёрлади.