Башар сўзи билан илоҳи
калом ўртасидаги фарқ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Баъзида башар сўзи билан илоҳий калом ўртасида қандай фарқ борми, деб сўраб қолишади.
Башар сўзи махлуқ (инсон)нинг сўзи бўлса, илоҳий калом эса холиқнинг яъни Аллоҳ таолонинг каломидир. Инсонларнинг сўзлари махлуқдир. Аммо Аллоҳ талонинг каломи эса махлуқ эмас. Бу ҳақда уламоларимиз томонидан кўплаб китоблар битилгандир.
Юқоридаги саволга янада аниқроқ жавоб бериш учун қуйидаги мисолга мурожаат қиламиз.
Ҳар қандай шеър, ҳатто ўта кучли маънони англатсада, уни ўзимизча йиллар давомида ҳар куни 32 марта такрор-такрор айтиб юра олмаймиз. Унга руҳий ва жисмий қувватимиз ҳам етмайди. Лекин намоз ўқийдиган киши уни нафл ўқишларини ҳисобга олмасак, бир кунда беш маҳал - 32 ракаат намоз ўқийди. Ҳар ракаатида Фотиҳа сурасини қироат қилади. Шунда бу сурани бир кунда 32 марта ўқийди. Аммо бирорта мусулмондан ҳали Фотиҳа сурасини ўқишдан маллолганлиги ҳақида 14 асрдан бери бирор гап-сўз бўлмаган. Аксинча, ҳар ракаатда турганида Фотиҳа сўрасини ўқиганда уни янгидан ўқигандай бўлаверади. Агар Қуръон Аллоҳнинг илоҳий каломи эмас, балки бандалар томонидан тўқилган калом бўлганида эди киши ким бўлишидан қатъий назар Фотиҳа сурасини бир кунда 32 марта ҳузурланиб ўқий олмас эди.
Демак, беш маҳал намоз ўқиган киши Фотиҳа сурасини бир кунда 32 марта, бир ойда 960 марта, бир йилда 11520 марта, ўн йилда 115200 марта ўқиган бўлар экан. Инсоф билан айтадиган бўлсак, орамизда беш маҳал намозни канда қилмай олтмиш-етмиш йилдан бери ўқийдиганлар ҳам бор. Ҳатто ана шундай инсонлар ҳам намознинг ҳар ракаатида Фотиҳани оғринмай ўқийдилар, ёки жамоа намозида имомдан Фотиҳа сурасини эшитганларида малолланмай эшитадилар. Бу ҳолат Қуръоннинг илоҳий каломи эканига ақлий далил эмасми?
Хулоса қилиб айтамизки, илоҳий калом билан башарнинг сўзи ўртаси фарқ жуда катта. Биз сўзларимизни ақл юритиб сўзласакда, илоҳий каломни ўрганиш учун ақлимизни юритамиз, холос.
Рустам Қиличев.