1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ақоид илми ҳақида

11-12-2019, 19:49 2 036 Ўқиш режими + -
Ақоид илми ҳақида
            Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар, бутун оламларга раҳмат вилиб юборилган Муҳаммад Мустафога ҳамда у зотнинг оилариларию саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.
            Дунёда бахтли хаёт кечириш ва охиратда жаннатга эришиш ҳар бир мусулмоннинг асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу улуғ мақсад эса Яратувчини таниш ва Унинг буйруқлариниадо этиш билан ҳосил бўлади. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган:
وما خلقت الجن و الانس الا ليعبدون. 1
“Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.”
            Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу ояти каримани “фақат Мени танишлари учунгина яратдим” маъносини англатади, дея тафсир қилган.
            Аллоҳ таолога ибодат қилишнинг асл моҳияти ҳам, У зотни танишнинг асоси ҳам ақоид илмида баён қилиниши боис, бу илм билимларнинг олийси ва диннинг асли ҳисобланади. Ушбу асл илмни ўрганиш ва унда баён қилинганларни эътиқод қилиш хайр-барака бўлса, ундан узоқ бўлиш ё ўз-ўзини қийнаб беҳуда чиранишга, ё нотўғри эътиқод қилиб дунё-ю охиратин бой беришга олиб боради. Чунки эътиқоди нотўғри кишининг ибодатлари қабул бўлмайди. Соф эътиқоддаги кишининг кишининг эса қилган озгина амали ҳам баракали бўлади, яъни, Аллоҳ таоло унинг тўғри эътиқоди баракотидан кўплаб мукофотлар ато этади. Шунинг учун аввало диннинг асли ҳисобланган ақоид илмини ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Ақоид илмининг луғавий ва 
истилоҳий маънолари
Ақоид сўзи луғатда “ишониб боғланган нарсалар” маъносини англатади. Бу сўздан ҳар бир ақли расо ва балоғатга етган банданинг қалбини унга мустаҳкам боғлаши лозим бўлган шаръий эътиқодий ҳукмлар кўзда тутилган. Шаръий ҳукмлар икки турга бўлинади:
  1. Эътиқодий ҳукмлар;
  2. Амалий ҳукмлар;
Эътиқодий ҳукмлар деганда фақатгина қатъи ишонишга таалуқли бўладиган шаръий ҳукмлар  тушунилади.
Истилоҳда эса ақоид илмига қуйидагича таъриф берилган:
Ислом шариатидаги эътиқодий ҳукмларни ўрганиш ақоид – ақоид илми дейилади.
Ақоид илмининг мақсадлари
Ақоид илмини ўрганишдан қуйидаги мақсадалар кўзланади:
1.Қатъи далиллар билан диний эътиқодларни мустахкамлаш ва улардан шубхаларни рад этиш;
2. Бошқаларга тақлид қилиб юришдан аниқ ишонч даражасига кўтарилиш;
3. дунё ва охират саодатини ҳосил қилиш.
Эътиқодий ҳукмлар Ислом дини моҳиятидир.
Ақоид илмининг аҳамияти ҳақида гапирилганда аввало, муқаддас динимизнинг асоси унинг ақоиди экани таъкидланади.
Ислом ақоидининг ўзаги эса Аллоҳ таолонинг борлигига ва Унинг бирлигига иймон келтириш ҳисобланади. Мусулмон киши Ислом шариати ҳукмларини эътиқодига кўра ҳаётга татбиқ қилади. Шу маънода Ислом динининг моҳияти уч қисмдан ташкил топади:
  • Эътиқодий ҳукмлар
  • Амалий ҳукмлар 
  • Гўзал ҳулқлар
Эътиқодий ҳукмлар деганда мусулмон кишининг ишониши, қалбини уларга мустаҳкам боғлаши  лозим бўлган ҳукмлар тушунилади. Бу ҳукмларнинг аввалида Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига, комил сифатлар билан сифатланганига иймон келтириш туради. Мусулмон киши номусулмон кишидан “Ашҳаду ан ла илаҳа иллалоҳ” (Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқлигига гувохлик бераман) деб  гувохлик бериши билан ажралиб туради. Мусулмон киши учун ушбу гувоҳлиги мусулмонлигининг асоси ҳисобланиб, унинг ҳамма қарашлари мазкур асос устига қурилади.
Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва қайта тирилишга йимон келтириш Ислом ақоидининг асослари ҳисобланади.
Амалий ҳукмлар деганда мусулмон кишининг ўзига нима фойдали ва нима зарарли эканини билиб бажариши лозим бўлган ҳукмлар тушунилади. Эътиқодий ҳукмлар ва амалий ҳукмлар пойдевор ва унинг устига қурилган бинодек бир-бирига чамбарчас боҳлиқдир. Эътиқодий ҳукмларда инсоннинг Аллоҳ таолога  боғланиши тартибга солинса, амалий ҳукмларда инсоннинг жамият вакиллари билан ва бутун борлиқ билан бўладиган алоқаси эътиқодий ҳукмлар асосида тартибга солинади. Шунинг учун ҳам эътиқодий ҳукмларни ўрганмасдан туриб амалий ҳукмларни ҳаётга тўғри татбиқ этиб бўлмайди.
Амалий хукмлар умумий икки қисмга “Ибодатлар” ва “муомалалар”га бўлинади “Ибодатлар” қисмида мусулмон кишининг Аллоҳга севимли банда бўлишга уриниб бажарадиган амллари баён қилинади. Бу амаллар унинг Аллоҳга бўлган иймонида содиқ эканига белги ҳисобланади. “Муомалалар” қисмида эса мусулмонларнинг умумий манфаатларини сақлашга, бир-бирларига ёки бошқаларга зарар бериб қўйишларининг олдини олишга таалуқли бўлган амллар баён қилинади.
Гўзал хулқлар деганда мусулмон кишининг динида тарғиб қилинган одоблари жамлаши ва уларга риоя қилиши тушунилади. Уламолар хулқни шундай таърифлашган: “Бандадаги мақталадиган ё ёмонланадиган белгилари орқали билиниб турадиган сифат хулқ деб аталади”. Яъни хулқ яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, унинг яхши ёки ёмонлиги ташқи аломатлари орқали билиниб туради.
Хулқ икки турга бўлинади:
  1. Холқий яъни туғма хулқ
  2. Касбий яъни кейинчалик ўзлаштириб олинган хулқ.
Шунга кўра яхши хулқни ўзлаштришга уриниш ва ёмон хулқни ўзлаштиришга уриниш ва ёмон хулқли бўлишдан сақланиш комил мусулмоннинг белгиларидан саналади.
Мусулмон кишининг эътиқоди ва амалларида содиқ экани унинг гўзал хулқидан билиниб туради.
Амалий ҳукмлар ҳам, гўзал хулқлар ҳам эътиқодий хукмлардан келиб чиқади.
Ислом шариатидаги асосий илмлар
Уламолар Ислом шариатидаги асосий илмларни бешга тақсимлаганлар:
  • Қуръон илмлари
  • Ҳадис илмлари
  • Ақоид илмлари
  • Фиқх илмлари 
  • Усулул фиқх илмлари
Қуръон илмлари-  Ислом шаритидаги хукмлар олинадиган асосий манба ҳақидаги илмлар;
Ҳадис илмлар – Ислом шариатилаги хукмлар олинадиган иккинчи манба ҳақидаги илмлар;
Ақоид илмлари- Ислом шаритидаги эътиқодий хукмлар хақидаги илм;
Фиқх илмлари- Ислом шариатидаги амалий хукмлар ҳақидаги илм;
Усулул илмлари -  Ислом шариатидаги амалий ҳукмлар чиқариб олинадиган қоидалар ҳақидаги илм.
                        Ушбу илмлардан бошқа илмлар эса мазкур илмларнинг ичига кирувчи, уларнинг бир қисми бўлган илмлар ҳисобланади.
Эътиқод дурдоналари