1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бухорода имом-хатиблар учун ўқув-семинар бошланди

21-08-2023, 14:43 381 Ўқиш режими + -
Бугун, 21 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари ҳамда туман-шаҳар бош имом-хатиблари учун малака ошириш ўқувлари бошланди.
Уч кунлик ўқув-семинарда юртимизда фаолият юритиб келаётган 200 дан зиёд бош имом-хатиблар халқимиз маърифатини ошириш, динимизнинг асл таълимотларини етказиш ва турли ёт ғоялардан асраш борасида касб-маҳоратларини оширади, ўзаро тажриба алмашади. 
Шунингдек, юртимизнинг бир гуруҳ малакали ва нотиқ уламолари Бухоро вилоятининг олис ҳудудларида жойлашган масжидларга пешин ва хуфтон намозларига ташриф буюриб, жамоатга маърифий суҳбат қилиб берадилар.