1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мисвок ишлатиш

24-08-2023, 12:43 449 Ўқиш режими + -
Ислом динида мисвок ишлатиш фазилатли бўлган амаллардан ҳисобланадипайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар “Агар умматимга машшақат бўлишдан қўрқмаганимда уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрар эдим”. 
Маълумотларга қараганда, мисвок ишлатишда қуйидаги фойдалар бор:
  1. Аллоҳ розилиги;
  2. Фаришталар хурсандчилиги;
  3. Оғизни хушбўй қилади;
  4. Тишларни оқартиради.
  5. Милкларни мустаҳкамлайди.
  6. Таом ҳазмини яхшилайди.
  7. Балғамни кесади.
  8. Қуръон йўлини тозалайди.
  9. Зеҳнни тезлаштиради.
  10. Меъдани қувватлантиради.
  11. Шайтонни ғазаблантиради.
  12. Яхшиликлар савобини оширади.
  13. Ғазабни кесади.
  14. Асаб толаларини тинчлантиради.
  15. Овозни тиниқлаштиради.
  16. Ибодатга рағбатни кучайтиради.
Аллоҳ таоло барчамизни мисвокдаги фазилатлардан фойдаланишга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими