“ Тош” масжиди
“Тош ”масжиди Қарши тумани Бешкент шаҳридадир.
Маълумки, Бешкент шаҳри вилоят маркази Қарши шаҳридан 10 км ғарбда жойлашган бўлиб, у Қарши туманининг маркази ҳисобланади. “Тош” масжиди Бешкент шаҳридаги қадимги масжидлардандир.
Айтишларича, қадимда масжид деворлари тошдан терилгани учун уни “Тош” масжид деб аталган.
“Тош” масжиди Мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳашар йўли билан қайта таъмирланиб, халқимизга диний ибодатларини бажариш учун топширилди.
2019 йилда “Тош” масжид замонавий усулда қайтадан бино қилинди. Ҳозирги пайтда “ Тош” масжиднинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг тарҳи 17Х28 метрлидир. Масжид томи биргумбазли қилиб ёпилди. Гумбазнинг баландлиги ердан юқоригача 18 метрни ташкил қилади.
Масжид ҳовлисида фаввора қурилиб, атрофида гуллар экилган. Масжид ҳовлисида турли хил мевали дарахтлар бор.Таҳоратхонада ибодатга келувчилар учун барча шароитлар мавжуд.
“Тош” масжид 1998 йилда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган.
“Тош” масжиди халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўли хизмат қилиб келмоқда.
Р. Акбаров.