1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ризқни кенг, умрнинг узун бўлишига сабаб нима?

23-12-2023, 09:54 255 Ўқиш режими + -
              Маълумки, инсоннинг ризқини кенг, умрини узун қиладиган зод Аллоҳ таолодир.
Бу дунё сабаб дунёсидир. Инсон бу дунёда бир ишни амалга ошириш учун у ишнинг сабабларини қидиради ва у сабабларни бажариш билан у амалнинг натижасини қўлга киритади. 
Инсоннинг ризқини кенг бўлиши ва умрининг узайиши учун сабаб бўладиган амал бу қариндош-уруғлар билан яхши муомила қилишдир. 
Ривоят қилишларича бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: “Менга умрни узун қиладиган, ризқимни кенг қиладиган амални ўргатинг деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “ Кимки ризқини кенг бўлишини ва умрини узун бўлишини истаса қариндош уруғлар билан яхши муомила қилсин” , деб жавоб бердилар.
Қариндош-уруғларга нисбатан яхши муомилада бўлайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни ризқимизни кенг, умримизни узун қилсин!

           
 Р. Акбаров
          ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими