1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нонни эъзозланг

23-12-2023, 10:27 344 Ўқиш режими + -
Инсоният учун нон Аллоҳ таолонинг баракали неъматидир.  Аллоҳ таолонинг баракали неъмати бўлган нонни қадрлашимиз лозим. 
      Овқатланганда  нон неъматларни эъзозлашга эътибор бериш лозим. Пайғамбаримиз бу ҳақда шундай дейдилар: “Нонни эъзозланглар, чунки у Аллоҳ таолонинг осмон баракотидан бўлиши билан бирга, ернинг баракотли неъматларидан ҳам ҳисобланади”. (Ҳоким ривояти).
                  Халқимиз нонни қадрлаб “Ноннинг ушоғи ҳам нон” дейди. Дастурхонга тўкилган нон ушоғларини териб, уни исроф қилишдан сақланишимиз керак.
Нонни истеъмол қилганда уни  исроф қилмасликка эътибор беришимиз лозим.  Аллоҳ таоло  исроф қилмасликка буюриб шундай дейди: “...еб-ичинглар, (аммо) исроф қилманглар!”. ( Аъроф сураси. 31-оят).
               Ўтмишда шундай замонлар бўлганки, унда инсонлар егани бир парча нон тополмасдан машаққатли кунларни бошларидан ўтказганлар. Ҳозирги пайтда Аллоҳга шукр, тўкин-сочин кунларда яшаяпмиз. Букунларни шукронасини қилиб, берилган неъматларни қадрига етайлик! Хусусан, баракали неъмат бўлган нонни ҳар қандай жойда эъзозлайлик!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими