1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ШУКР ҚИЛСАНГИЗ БАХТНИ ҲИС ҚИЛАСИЗ

26-12-2023, 11:05 325 Ўқиш режими + -
Аввало туғилишимизнинг ўзи бир бахт. Кўзларимиз кўриб турибди, оёқларимиз юриб турибди, аъзоларимиз соғ саломат. Демакки биз улкан бахтга эгамиз. Инсон қўлидаги неъматларга шукр қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Нолиш, қаноат қилмаслик ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни инъом этди.  Аллоҳ таоло бандаларига шу қадар кўп неъматлар берганки, ҳеч қачон санаб тугатиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деб марҳамат қилган: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир” (Наҳл сураси, 18-оят). Банда неъматларга шукр қилиши керак.  Бу Аллоҳ ва Расулининг амридир. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилган: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг” (Иброҳим сураси, 7-оят). Бу ояти каримада банда неъматга шукр қилса, Аллоҳ уни зиёда қилишини қасам билан таъкидлаб айтган. Шунинг учун ҳам, астойдил шукр қилиш керак, токи неъматлар янада кўпайсин ва ўзимиз шокирлардан бўлайлик. Аллоҳ таоло берган неъматлар ҳақида гапирганда, аввало, энг улкан неъмат ҳақида сўз юритишимиз керак бўлган неъматларимиз адоқсиздир. Айтаверсак шукрона келтиришга жудаям кўп мисоллар айтиш мумкин, атрофга қаранг биродарим, шундай тинч осуда замонда яшаяпмиз, тўрт фаслларнинг гўзаллигидан баҳрамад бўлаяпмиз, гўзал юртимизда фарзандларимиз бахтли яшашаяпти, бундан ортиқ бахт бўлиши мумкинми?
Аллоҳ таоло фарзанд неъматини ато қилса, унинг амалий шукри ўша фарзандни Аллоҳни танийдиган, солиҳ, тақводор этиб тарбия қилиш билан бўлади. Биз учун фарзанд неъмати билан сийлаган Аллоҳга шукроналар бўлсин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло бандасига қандай неъмат берган бўлса ҳам, банда ўша неъматдан фойдаланиб, Унга маъсият қилмаслиги керак! Мана шунда ўша неъматнинг шукрини адо этган бўлади.
Агар ҳар куни ўзингизга бериладиган кичик нарсаларга шукроналик келтирсангиз, кундан-кунга сизга бериладиган нарсалар сони ортиб боради. Нафақат, сизнинг ҳаётингиз балки бошқаларнинг ҳаёти ҳам яхши тарафга ўзгара бошлайди. Сабаби сиз шукур келтириб ер юзига яхшиликни тортишни бошлайсиз.
Аллоҳ таоло барчамизни шукрнинг ҳар икки турини – лафзий ва амалий шукрни ўз ўрнига қўйиб боришимизни насиб этиб, шокир бандаларидан қилсин ва неъматларини янада зиёда қилиб берсин.
 
Аҳмедов Руҳиддин 
Қарши шаҳридаги “Хонақо” жоме масжиди имом-ноиби