ОЧКЎЗЛИК-ЁМОН ОДАТ
10020
26-12-2023, 15:16
373
Ўқиш режими
+
-
Албатта, очкўзлик ёмон одат. Очкўзлик инсонни разил ишларга ундайди. Инсон очкўз бўлса, у оч бўридек нарсага ташланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар:“Кишининг мол-дунёга бўлган ҳирси икки оч бўрининг қўйга ҳужум қилишидан ёмонроқдир”, дейилади. (Термизий ривояти)
Инсон учун, Аллоҳ таолонинг берган куни ва едирган ризқи катта давлатдир. Инсон ўзини очкўзликдан сақлаб, ўзини қаноатга ўргатиши лозимдир. Қаноат шундай хазинаки, у ҳеч вақт камаймайди. Бу хазинага эга бўлган киши умрини шавқ ва роҳатда кечиради. Бу билан қаноатсизликдан пайдо бўладирган очкўзлик деган инсоннинг энг зўр душманидан қутилади. Хазина эгасига ўхшаб шараф ва ҳузур-ҳаловатда яшайди.
Қаноати қочган одам эса очкўз одамдир. Қаноатли киши бой киши бўлса, очкўзлик эса камбағалликдир. Луқмони Ҳаким фарзандларига: “ Эй фарзанд, қаноат бойликдир. Очкўзликдан сақлан, зеро, очкўзлик камбағалликдир” деб насиҳат қилган эканлар.
Аллоҳ таоло барчамизни очкўзлик каби ёмон одатлардан сақлаб, икки дунё яхшиликларига муяссар айласин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими