1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тил қалб таржимони

28-12-2023, 09:44 317 Ўқиш режими + -
Инсон тили унинг қалбини таржимонидир. Инсоннинг қалби соф бўлса, унинг тилидан ҳам яхши гаплар чиқади. Ҳар бир кишининг сўзига қараб унинг кимлигин англаса бўлади. Бу ҳақда ҳадисда: “ Инсоннинг юраги тўғри бўлмас экан, унинг иймони тўғри бўлмайди ва инсоннинг тили тўғриланмас экан, унинг юраги тўғри бўлмайди” дейилади. ( Имоми Аҳмад ривояти). 
Ҳазрати Алишер Навоий ўзларининг “ Маҳбубул-қулуб” асарларида: “  Тил ширинлиги-кўнгилга ёқимлидир; мулойимлиги эса –фойдали. Чучук тил аччиққа айланса кўпчиликка зарари тегади; қанддан май тайёрланса ҳаром бўлади. Ширин сўз соф кўнгиллар учун асал каби тотлидир; болалар учун мулойим табиатли одам-ҳалвофуруш каби севимлидир ”деб ёзадилар.
Дунёда яхши одамнинг сўзи ва қўлидан бошқа одамлар озор топмаслиги керак.  Ҳадисда: “ Одамларнинг яхши амали бу-уларнинг тили ва қўлидан бошқа кишилар озор топмайдиганидир” дейилади. Бу ҳадисда олдин тил кейин эса қўл тилга олинади. Чунки қўлдан кўра тилнинг озори кўпроқдир. 
Яхши инсоннинг тили ширин, муомиласи ёқимли бўлади. Ғайратли, ўзини жиловлай олган, хушфеъл кишиларга катта ажрлар бордир. Бу ҳақда “ Қуръони Карим” да: “ Уларнинг кўп шивирлаб гапиришларида яхшилик йўқдир. Агар садақа беришга, эзгуликка ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлсалар,   бу яхшидир. Кимда –ким Аллоҳ ризоси учун шу ишларни қилса, унга улкан мукофот берилади” дейилади. ( Нисо сураси, 114-оят).
 

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими