1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ота-она вафотидан сўнг ҳам уларга яхшилик қилса бўладими?

28-12-2023, 09:46 394 Ўқиш режими + -
Ота-оналарни тириклигида хизматларини қилиб, уларнинг дуоларини олиш ҳар бир фарзанд учун энг муҳим ишлардан ҳисобланади.   Ота-она вафот этса ҳам уларнинг ҳақлари   фарзандларида  бўлиб туради. 
Ота-она вафот этгандан сўнг уларнинг ҳақларига дуо қилиш, васият ва омонатларини адо қилиш, та-онанинг қариндош-уруғ, дўст-ёрларини йўқлаб туриш фарзандлар зиммасидаги ота-оналар ҳаққи ҳисобланади.
 Пайғамбримиз (с.а.в.) ҳузурларига ота-онаси вафот этиб кетган бир киши келиб:
“ Менинг ота-онам вафот этиб кетишган. Уларга вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилсам бўладими?”деб сўрайди. Шунда пайғамбар (с.а.в.) :
“ Ҳа тўртта иш бор, уларни бажарсанг, ота-онангга яхшилик қилган бўласан. Ота-онанг ҳаққига дуо қилиб туришинг, ота-онангни бандачиликдаги билиб-билмай қилган гуноҳларига Аллоҳ таолодан мағфират сўрайсан, ота-онангни васият ва омонатлаприни адо қилишинг, ота-онангни дўст-ёрларини йўқлашинг ва уларнинг қариндош-уруғлари билан боғланиб туришингдир”, деб жавоб берадилар. ( Бухорий ривояти). 
Аллоҳ таоло барчамизни яхши ишларни қилишга муваффақ қилсин!

 Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими