1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Барчамиз имтиҳондамиз

28-12-2023, 09:49 267 Ўқиш режими + -
            Бу дунё биз инсонларга имтиҳон учун берилгандир. Бу дунёда барчамиз имтиҳондамиз. Аллоҳ таоло инсонни бу дунёда ҳар хил хавф ва ҳолатлар билан имтиҳон қилади. Аллоҳ таоло шундай дейди:“ Ва албатта сизларни хавфу хатар,очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз.
            Бирор мусибат етганда: “ Албатта, биз      Аллоҳ таолонинг ( бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз”, дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот ( мағфират) ва раҳмат бордур”. ( Бақара сураси,  155-157-оятлар). Ушбу оятнинг тафсирида шундай дейилади: “Аллоҳ таоло бандаларини “.. бир оз қўқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан” синайди. қийинчиликларда, синовларда одам тобланади. “Қўрқинч” деганда душманддан бўладиган хавф-хатар туйғуси тушунилади. Қаҳатчилик ёки бошқа сабаблардан келиб чиқадиган очарчилик ҳам Аллоҳ таолонинг бир нав синовидир. Шунингдек, ўғри олиши, офат етиши ёки золимларнинг тажовузи туфайли мол-мулкка нуқсон етказиш; турли хасталиклар билан, яқин кишиларнинг,ёр-биродар ва шерикларнинг ўлими. касаллиги билан жонга нуқсон етказиш; меваларга офат юбориш. баракасини ўчириш билан зарар етказиш ила синаб кўрамиз, дейди.   
                 Бу дунёда имтиҳонда экан,   бошимизга тушаётган ҳар бир мушкул, машаққатларни сабр –тоқат билан енгишимиз лозим.  Шундай қилсак, дунё имтиҳонини яхши баҳоларда топширган бўламиз. 
Аллоҳ таоло барчамизга дунё имтиҳонларини осон қилиб, икки дунё саодатини ато қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими