1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Кампирлар жаннатга кирмайди

28-12-2023, 09:50 348 Ўқиш режими + -
 
          Инсон дунёда яшар экан дунё ва охират бахт-саодатини истайди. Инсон учун дўзах азобидан қутилиб, жаннатга кириш энг катта бахт-саодатдир. 
Ҳасан Басрий (р.а.)дан ривоят қилинади:
 
حَدَّثَنَا عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ قَالَ: حَدَّثَنَا مُصْعَبُ بْنُ الْمِقْدَامِ قَالَ: حَدَّثَنَا الْمُبَارِكُ بْنُ فَضَالَةَ، عَنِ الْحَسَنِ قَالَ : أَتَتْ ‌عَجُوزٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، ادْعُ اللَّهَ أَنْ يُدْخِلَنِي ‌الْجَنَّةَ، فَقَالَ: «يَا أُمَّ فُلَانٍ، إِنَّ ‌الْجَنَّةَ لَا تَدْخُلُهَا ‌عَجُوزٌ» قَالَ: فَوَلَّتْ تَبْكِي فَقَالَ: «أَخْبِرُوهَا أَنَّهَا لَا تَدْخُلُهَا وَهِيَ ‌عَجُوزٌ» إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى يَقُولُ: {إِنَّا ‌أَنْشَأْنَاهُنَّ إِنْشَاءً فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَارًا عُرُبًا أَتْرَابًا} [الواقعة: 36]
Пайғамбар(с.а.в) ҳузурларига бир кампир келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг Аллоҳ мени жаннатга киритсин», деди. 
У зот: “Эй Фалончанинг онаси, жаннатга кампирлар кирмайди”, дедилар. Кампир йиғлаб ортига қайтди. 
Шунда Пайғамбар (с.а.в.): “У (кампир)нга хабар беринглар, у кампир ҳолида жаннатга кирмайди. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло” деб  ( давом эттириб, Қуръони каримдан қуйидаги оятларни) ўқидилар: {إِنَّا ‌أَنْشَأْنَاهُنَّ إِنْشَاءً فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَارًا عُرُبًا أَتْرَابًا} 
“Биз уларни дафъатан яратдик. Уларни бокира қилдик, тенгқур маҳбубалардир” (Воқеа сураси, 35-37-оятлар). 
Ушбу оятларнинг тафсирида шундай дейилади: Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилинган узун ҳадисда жумладан, шундай дейилади: “Умму Салама: “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳнинг “Ъурубан атрообан”ояти ҳақида гапириб беринг” деди. Пайғамбар (с.а.в)“ Улар (аёллар) бу дунёда қариб, сочи оқариб, кўримсиз ҳолда кетган кампирлар бўлиб, Аллоҳ таоло уларни  қиёматда тенгқур,  бокира. эҳтиросли. маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади” дедилар.  
                  Дарҳақиқат,   жаннатга аёллар кампир ҳолатида кирмас экан. Аллоҳ таоло уларни тенгқур, бокира, маҳбуба қизлар қилиб қайта яратиб, жаннатга киритар экан. 
Аллоҳ таоло барчамизни дўзах азобидан асраб, жаннатга кириш бахтини ато қилсин! 
  

 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими