1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Радикаллизм муаммоси

4-01-2024, 15:32 413 Ўқиш режими + -
              Радикализм — бу мутаассибликнинг биркўриниши, радикализм дунёвийликни, демократияни, инсонҳуқуқларини, толерантликни, маданият хилма-хиллигини рад этади. Радикал туйғулар кишини кескин амалларга етаклайди. Радикал, экстремистик гапларни айтишига, ёзишига ва кескин ҳаракатларни қилишига олиб келади. 
 Радикаллашиш, бу – маълум нарсага кўп эътибор қаратиб юбориб, қолган нарсаларни унутиб қўйиш билан бўлади. Буларни камсонли одамлар қилади, лекин зарарни эса бутун миллат кўради.
Радикал жамоа раҳбарлари ўз аъзосини ўзлигидан маҳрум қилишнинг энг кучли психологик усули –бу улардаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик ҳиссини йўқотишдир. Соддароқ қилиб айтганда, оддий одамлар, пешвонинг буйруғига бўйсуниб, даҳшатли қилмишларн иамалга оширишлари мумкин.
Радикал оқим тарафдорлари ўз олдига қўйган ғаразли мақсади йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайди. Ер юзидаги мавжуд давлатларнинг тинчлиги, давлат сифатидаги мақоми, миллий қадрияти, тили, дини, асрий анъаналарининг сиздан чиқиши, емирилиши учун ёвуз ҳаракатини олиб боради. Бунинг натижасида бутун бир халқнинг миллий маънавияти ва маданияти дарз кетади. 
Ҳозирги пайтда ер юзидаги барча давлатлар олдида турган энг муҳим масалалардан бири ҳам радикаллашув муаммосининг олдини олишдир. 

 
Ўткир Ғузаров 
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси мудири