1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қўшниларга азият етказмайлик

16-04-2024, 14:29 56 Ўқиш режими + -
  Инсонлар ўртасида дўстлик, меҳр-муҳаббат ва яхшиликларни жорий қилишда яхши қўшничиликнинг ўрни жуда муҳимдир. Қўшнига азият етказишдан сақланишимиз лозим.   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир киши: “Ё, Расулуллоҳ, менинг бир азият берадиган қўшним бор”, деди. “Боргинда, уй анжомларингни кўчага чиқариб қўй”, дедилар. У кетди ва нарсаларини йўлга чиқариб қўйди. Одамлар унинг олдига йиғилиб келдилар-да: “Сенга нима бўлди?” деб сўрадилар. У: “Менинг бир азият берадиган қўшним бор. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтгандим, боргинда, нарсаларингни кўчага чиқариб қўй, дедилар”, деди. Улар: “Аллоҳим уни лаънатла, уни шарманда қил”, дея бошладилар. Бу қўшнига етиб борди. Ва у келдида: “Уйингга қайт. Аллоҳга қасамки, сенга озор бермайман”, деди. 
                Қўшниларга азият беришдан сақланиб, уларга қўлдан келганча яхшилик қилишда бардавом бўлайлик! Зеро, яхши қўшничилик алоқалари туфайли жамият кишилари ўртасида меҳр-оқибатли, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари, яхшиликда ҳамкорлик қилишлари каби инсоний фазилатлар мустаҳкамланади. Бу эса ҳар бир жамият учун хотиржамлик, тинчлик бахш этадиган омиллардан ҳисобланади. 
Аллоҳ таоло барчамизни қўни-қўшнилар билан яхшиликда умргузонлик қилишга муяссар қилсин!
 

РуҳиддинАкбаров.     
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими