1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Риё ва дабдабабозлик

19-06-2024, 12:33 176 Ўқиш режими + -
                 Риё ва дабдабабозлик динимизда қораланади. 
 Қуръони каримда: «Чунки улар молларини риёга сарфлашади ва Аллоҳга ҳам ,қиёмат кунига ҳам ишонишмайди. Кимнинг дўсти шайтон бўлса,у қандайин ёмон дўстдир.»

 (Нисо сураси, 38-оят).
Қатода розияллоҳу анҳу айтади: «Банда қачон риё билан (хўжакўрсинга) амал қилса, Аллоҳ таоло айтади: «Бандам мени масхара қилаётганини кўринглар!» дейди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам риё, кибр,манманлик каби иллатларни кичик ширкка ўхшатганлар. Эҳсонини, амалини бошқалар кўриши учун учун, риёкорлик билан қилувчилар ҳам шайтон йўлидан юрган ҳисобланишади. Хулоса қилиб шуни айтамизки, инсон учун икки дунёда зарарли бўлган дабдабабозликдан сақланайлик!

                                                                                   
 Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими