Ризқнинг кенг, умрнинг узун бўлиши
10659
31-07-2024, 15:51
161
Ўқиш режими
+
-
Инсон бу ҳаётда яшар экан, ризқини кенг, умрини узун бўлишини хоҳлайди. Ризқнинг кенг, умрнинг узун бўлишига сабаб қавму-қариндошлар билан яхши муомила қилишдир. Ривоят қилишларича бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: “Менга умрни узун қиладиган, ризқимни кенг қиладиган амални ўргатинг деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “ Кимки ризқини кенг бўлишини ва умрини узун бўлишини истаса қариндош уруғлар билан яхши муомила қилсин” , деб жавоб берган эканлар.
Қариндошлардан узилиш, улар билан муомила қилмаслик, улардан кечиш оғир гуноҳ ишлардан ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадисда: “Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир”, дейилади. Шарқона одобда ҳам қариндошлар билан алоқани узиш оғир айб ҳисобланади.
Шу сабабли қавму-қариндошларимиз билан муомиламизни яхшилашимиз лозим. Аллоҳ таоло барчамизнинг ризқимизни кенг, умримизни узун қилсин!
Руҳиддин Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими