1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Огоҳ ва хушёр бўлиш - давр талаби

6-09-2024, 06:13 182 Ўқиш режими + -
Ҳар бир инсон ҳаётда ўз ўрини топишга, бахтли хаёт кечириш, элу- юрт орасида   ҳурмат  эҳтиром  қозонишга ҳаракат қилади  ва   албатта бунинг учун  тинимсиз ҳаракат, изланиш катта меҳнат талаб этилади. Шунингдек ўзига берилган энг  олий неъмат   умрини  бемазмун  ўтказиб, бирор бир эзгу ишга қўл  урмай,   жамиятга  фойда келтирмасдан, юрт тараққиёти ва ривожига  ҳисса қўшмай яшаётган инсонларнинг учраб тургани афсусланарли ҳолдир.  Тўғри   йўл қолиб эгри йўлларда  тентираб юрган одамларни  кўп  учратганмиз.   Турли  ҳил  иллатларнинг қурбонига айланган  мана шундай айрим кимсалар  бугун ўз сафларини хали борлиқ  ҳақидаги тушунчаларга эга бўлмаган, яхши билан ёмон, оқу-қорани  тўла фарқлай олмайдиган ёшларни, шунингдек ўз тоифасидаги маънавияти саёз бўлган кимсалар эвазига кенгайтириб бораётгани   дахшатлидир. У  қандай  иллат бўлмасин, гиёхвандликми, одам савдосими ёки бўлмаса  диний экстремизм  ва тероризмми   буларнинг барига энг  аввало бекорчилик ва лоқайдлик  бош омил бўлиб хизмат қилади. Бирор бир ишнинг бошини тутмаган, касб-хунар эгаси бўлмаган қўштирноқ орасидаги  одамлар  бекорчиликдан, мўмай даромад топиш мақсадида юқорида келтирилган  иллатлар домига тушиб, инсониятни  ва бутун дунё хамжамиятини жиддий ташвиш  ва хавотирга  солиб келмоқда. 
Қўлида касб-ҳунари  бўлмаган, бирор ишнинг  бошини тутмаган қанчадан-қанча  инсонлар бугун манфур кимсаларнинг  тузоғига   тушиб, ўз ҳуқуқ  ва эркинликларидан   жудо бўлиб “ Одам савдоси” деб ном  олган жирканч  қабихлик домига  тушиб қолмоқда ва уларнинг  аксарияти ёшлар эканлиги   барчада   жиддий  ташвиш ва хавотир уйғотмоқда.  Шунингдек динни ниқоб  қилиб, одамларни  зўрлик,   қабоҳат ва қурқинчга  солиб аслида  нияти  конституцион   тузумни  ағдариш, хокимиятни  эгаллаш бўлган  жирканч   тўдалар ҳам   сафларига  ана   шундай маърифат  зиёсидан бебаҳра   оми кимсаларни қўшиб  бораётгани   хеч ким учун  сир эмас.  Бугун  замон  бизни   бундайин   ботқоқликка   ботиб қолмаслик учун  огоҳликка чорлаб  хушёр ва сергак  яшашга   ундаяпти.  
Огоҳ ва хушёр  бўлиш,   ватанпарварлик  туйғуларнини мустаҳкамлаш  шу  куннинг    муҳим  талабларидан   бири эканлигини  унутмаган ҳолда  атрофимизда   ва жаҳонда  рўй бераётган  воқеа   ва ҳодисаларга  лоқайд бўлмасдан    теран нигоҳ билан боқишимиз шарт. Айниқса ҳалқимизни,   келажагимиз  ворисларини  асраш, уларни маънавий  озиқлантириш , онгу   шуурини маърифат зиёси билан  бойитиш   ҳар биримизнинг инсоний   бурчимиздир.  

Жалолов Турғун 
Китоб туманидаги “Қўшчинор” жоме масжиди имом-хатиби