Ватан бу ҳар бир инсон тўғилиб ўсган муқаддас макон, ватан бу у учун талпилинадиган қадрли маскан, ватан бу у учун барча яхшиликлар тиланадиган ҳотиржамлик ҳукм суриладиган диёрдир.
Ватан ҳақида ҳар қанча сўзласак, шунка кам. Биз бу ўринда ватан ва у учун жонни фидо қилиш, дуои хайрлар қилиш ва уни ҳимоясига камарбаста бўлиш ҳақида келган Қуръоний оятларни қисқача ўрганиб чиқишни мақсад қилдик. Аллоҳ таоло ўзининг халили (дўсти) Иброҳим алайҳиссаломнинг юрт учун қилган дуосини Бақара сурасида шундай деб келтиради:
وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِۧمُ رَبِّ ٱجۡعَلۡ هَٰذَا بَلَدًا ءَامِنٗا وَٱرۡزُقۡ أَهۡلَهُۥ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ مَنۡ ءَامَنَ مِنۡهُم بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ
“Иброҳимнинг: “Роббим, буни (Маккаи мукаррамани) омонлик юрти қилгин ва (унинг) аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирадиганларини мевалар ила ризқлантиргин”, деганини эсла”. (Бақара сураси 126-оят)
Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссалом юртга омонлик ва кўп яхшиликлар билан сўгоришни сўраб ушбу муборак дуоларни қилмоқдалар. Ушбу оят ватан учун дуо қилиш маҳбуб эканига ёрқин далил бўлади. Ояти каримада диёнат эгасини пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломга шундай дуоларни қилишда эргашишга ундаш бор.
Уламолар Ибориҳим алайҳиссаломнинг:
رب اجعل هذا البلد آمناً
“Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин”, деб қилган дуолари билан, юртга (ватанга) барча яхшиликларни жамлаганлар, дейишган.
Ақл юритган киши юқоридаги оятда ризқ-рўз омонлик билан бирга қўшиб ишлатилаётганига гувоҳ бўлади. Чунки ризқ ва тўкинчилик фақатгина тинчлик, омонлик бўлган юртда топилади. Аллоҳ таоло ушбу икки тинчлик ва ризқ неъматини Макка аҳлига эслатиб бошқа бир оятида шунданй марҳамат қилган:
أَوَ لَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا جَعَلۡنَا حَرَمًا ءَامِنٗا وَيُتَخَطَّفُ ٱلنَّاسُ مِنۡ حَوۡلِهِمۡۚ
“Биз уларга Ҳарамни омонлик жойи қилиб қўйганимизни билмабмидилар?!”. (Анкабут сураси 67-оят)
أَوَ لَمۡ نُمَكِّن لَّهُمۡ حَرَمًا ءَامِنٗا يُجۡبَىٰٓ إِلَيۡهِ ثَمَرَٰتُ كُلِّ شَيۡءٖ رِّزۡقٗا مِّن لَّدُنَّا وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ٥٧
“Биз уларга омонлик ҳарамини макон (ватан) қилиб бермадикми?! У ерга ҳар нарсанинг мевалари Бизнинг даргоҳимиздан ризқ ўлароқ йиғилади-ку! Аммо кўплари билмаслар”. (Қасос сураси 57-оят)
Демак, ушбу оятларда ватан учун тинчлик ва ризқ баракали бўлиши муҳим эканини Аллоҳ таолонинг Ўзи эслатмоқда. Бошқа ояти карималарда ҳам ватан ҳақида сўз кетади. Жумладан ушбу оятда Аллоҳ таоло:
لَّا يَنۡهَىٰكُمُ ٱللَّهُ عَنِ ٱلَّذِينَ لَمۡ يُقَٰتِلُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ وَلَمۡ يُخۡرِجُوكُم مِّن دِيَٰرِكُمۡ أَن تَبَرُّوهُمۡ وَتُقۡسِطُوٓاْ إِلَيۡهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُقۡسِطِينَ٨
“Аллоҳ сизларни диний (динд юзасидан) уруш қилмаган ва диёрларингиздан (ватанларингиз) қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир”, деб марҳамат қилган. (Мумтаҳана сураси 8-оят)
Ушбу ояти каримада ислом шариъати ватанпарварлик ва ватан ҳиссини туйиш тушунчасини сақлашга диққат қаратмоқда. Бу эса икки жиҳатда намаён бўлади:
Диёр (ватан) унинг аҳлига, аҳолисига нисбат берилишида “диёрларингиздан (ватанларингиз) қувиб чиқармаганларга” деган оятда “диёрларингиздан” калимасини эгалик олмошига қўшилиб келтирилиши, шу ватан учун бир бўлиб, бирлашиб яшашга ишора бор, бу нарса айнан бир жамоага хос эмас, балки ҳар бир жамоа ва юрт аҳлига боғлиқдир. Ана ушулар учун тўғилиб ўсиб бир жамоа бўлиб яшаётган маконлари ватан эканига далил бор.
Иккинчи жиҳати эса, ислом шариъати модомики, ватанлар ҳурматини поймол қилиб, ватан аҳлига тожовуз қилмаган кишилар билан бирга, тинчлик-омонликни асраб уни риоясини қилишга амр этмоқда. Балки, уларга ҳам яхшилик ва мурувват кўрсатишга буюрмоқда. Яъни сиз яшаётган ватанда, сизни ҳечким юртдан ҳайдаб чиқармаса, сизга тажовуз қилмаса ва ватанингиз эҳтиромини тўкмаса, уларга нисбатан яхши муомолада бўлиш зарур экани келиб чиқмоқда.
Аммо ватанга душман ҳужум қилса, юрт тинчлигига раҳна солса, шу ватан аҳли ватанини ҳимоя қилиши зиммасидаги вожиб иш саналади. Юрт ҳимоясидан қочган кишилар эса золим ва адашган кишилардир. Бу ҳақда кўп ояти карималар мавжуд. Шулардан бири ушбу ояти каримадир:
أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلۡمَلَإِ مِنۢ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ مِنۢ بَعۡدِ مُوسَىٰٓ إِذۡ قَالُواْ لِنَبِيّٖ لَّهُمُ ٱبۡعَثۡ لَنَا مَلِكٗا نُّقَٰتِلۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِۖ قَالَ هَلۡ عَسَيۡتُمۡ إِن كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡقِتَالُ أَلَّا تُقَٰتِلُواْۖ قَالُواْ وَمَا لَنَآ أَلَّا نُقَٰتِلَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَقَدۡ أُخۡرِجۡنَا مِن دِيَٰرِنَا وَأَبۡنَآئِنَاۖ فَلَمَّا كُتِبَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقِتَالُ تَوَلَّوۡاْ إِلَّا قَلِيلٗا مِّنۡهُمۡۚ وَٱللَّهُ عَلِيمُۢ بِٱلظَّٰلِمِينَ٢٤٦
“Мусодан (алайҳиссаломдан) кейинги Бани Исроилдан бўлган аъёнларни билмадингми?! Вақтики ўз Набийларига: “Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик”, дедилар. У (Набий): “Агар сизларга уруш фарз қилинса, урушмасаларингизчи?!” деди. Улар: Бизга нима бўлибдики, диёримиздан (ватанимиздан) ва фарзандларимиздан жудо қилинсак ҳам, Аллоҳнинг йўлида урушмасак”, дедилар. Уруш фарз қилинганда эса, озгиналаридан бошқалари юз ўгириб кетдилар. Ва Аллоҳга зулм қилувчиларни билувчидир”, деб марҳамат қилган. (Бақара сураси 246-оят)
Оятдан маълум бўляптики ватан ҳимояси ва оила тинчлиги учун душманга қарши жанг қилиш, ҳар бир ватан фарзанди, юрт аҳолиси учун зарур экани, ватан ҳимоясидан қочиш эса Аллоҳга исён ва ватанга хиёнат экани келиб чиқмоқда. Энг муҳими ватан ҳимоясига жанга чиқш учун ҳам шу юртдан чиққан бир раҳбар кераклиги келиб чиқмода.
Ўзга юртларга кимга қарши жанг қилаётгани ва нима учун ҳамда ким учун жанг қилишини тайини йўқ бўлган жанглар, жанг эмаслиги балки, фитна эканлиги аниқ бўлмоқда. Ҳар қандай уруш учун шу юрт раҳбарининг рухсати ва кўрсатмаси зарур эканлиги намоён бўлмоқда. “Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик”, деган ояти бунга ёрқин далилдир.
Ушбу оятдан қуйидаги фоидалар келиб чиқади:
Ватан учун жон фидо қилиш керкалиги;
Ватан учун яхши дуоларни қилишлик;
Ватанга муҳаббат кераклиги;
Ватан ҳимоясида туриш зарулиги;
Ватан ҳимоясига жанга чиқш учун шу юрт раҳбари рухсати муҳимлиги;
Ватан ҳимоясини тарк қилиш золимлик экани.
Аллоҳ таоло дунёни тинч ва фарован қилсин. Турли фитналарни Ўзи бартараф қилиб, тотувликни қайтарсин. Бизнинг ватанимиз Ўзбекистонни ҳам тинчлиги ва барқарорлигини бунданда зиёда айласин!!!.
Саидмуҳаммадхон Муҳибуллаев тайёрлади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти,
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.