1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бахт-саодат қаноатда

13-01-2025, 11:06 262 Ўқиш режими + -
Қаноатда ҳикмат кўп. Инсон бахт-саодатни қаноатдан топади. 
Инсон учун, Аллоҳ таолонинг берган куни ва едирган ризқи катта давлатдир. Инсонннинг бахт-саодати қаноатли бўлишда ва яратган зотнинг берганига рози бўлишликдир. Луқмони Ҳаким фарзандларига: “ Эй фарзанд, қаноат бойликдир.  Очкўзликдан сақлан. Зеро, очкўзлик камбағалликдир” деб насиҳат қилган эканлар.
 Инсон ўз тақдирига рози бўлиб, еб-ичиш каби ишларда тежамкорлик билан ўртача иш кўриш қаноат саналади. Қаноатнинг акси исрофгарчиликдир.  Ҳар бир ишда муъайян меъёрдан ошиш исрофдир. Қаноатни нотўғри тушунмаслик керак. Қаноат мутлақо озлик билан чекланиб танбалликда яшаш дегани эмас, балки ҳирс билан ҳаракатланишдан сақланиб,  берилган ризққа рози бўлиб, кўнгил ҳузур ҳаловати билан яшаш демакдир. Бир қанча ўғрилик ва жиноятлар қаноатсизлик оқибатида келиб чиқади.     
Қаноат шундай хазинаки, у ҳеч вақт камаймайди. Бу хазинага   эга бўлган киши умрини шавқ ва роҳатда кечиради. Бу билан қаноатсизликдан пайдо бўладирган ҳасад деган инсоннинг энг зўр душманидан қутилади. Хазина эгасига ўхшаб шараф ва ҳузур-ҳаловатда яшайди. 
              
                                     Руҳиддин Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими