1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жамоат билан бирга бўлайлик

13-01-2025, 11:16 302 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар мўмин-мусулмонларни жамоатдан айириб, уларни турли фирқаларга чорлашади. Аслида, Ислом динида жамоатдан ажралиш, фирқалар ҳосил қилиш йўқ. Мўмин-мусулмон доимо жамоат билан бирга бўлиши лозим.
Инсон ўзи умрини одамлар орасида, жамоа орасида ўтказади. Инсоннинг кўпчиликдан айрилиб, ўзи ёлғиз яшаши қийин кечади. Шу сабабли ҳар биримиз жамоадан айрилишимиз яхши эмас.  
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида: "Жамоат билан, яъни кўпчилик билан бирга бўлинг, бўри ҳам қўйнинг пойдадан ажралиб қолганини ейди" (Имом Термизий ривояти) - деб марҳамат қилганлар. 
Ҳар бир мусулмон шуни яхши биладики, кўпчилик билан бирга бўлиш, аниқроғи “Аҳли сунна-валжамоа” да бўлишлик Аллоҳнинг раҳматидир. Кимки “Аҳли сунна вал-жамоа”дан ажралса, у қаттиқ адашади.  Аллоҳнинг Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ таоло умматимни (ёки Муҳаммаднинг умматини) залолат устида жамламайди. Аллоҳнинг қўли жамоат устидадир. Ким ажралиб чиқса, дўзах томон ажралиб чиққан бўлади”.
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р.Акбаров,                                                                                                                                                                            ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги ходими