1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"Жиҳод” сўзи

13-05-2025, 10:17 110 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар ғаразли мақсадда, одамларни чалғитиш пайида Ислом динидаги айрим сўз ва тушунчаларни нотўғри талқин қиладилар. Шундай нотўғри маъно бериладиган сўзлардан бири “жиҳод” сўзидир. 
Аслида, “жиҳод” сўзи араб тилидан таржима қилинганда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бермоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “меҳнат қилмоқ” каби маъноларни ифодалайди. 
 “Жиҳод” нинг истилоҳий маъноси ҳақида шундай дейилади “Мусулмоннинг душмандан ҳимояланишда қўли, тили ёки кучи билан ғайрат қилишидир”,. 
Жиҳоднинг луғатдаги хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қатор турларга ажратилган. Ислом динига сўз билан даъват қилиш ёки фарзандни ота-онаси хизматида бўлиши ҳам жиҳод ҳисоблангани боис, унинг кенг маънода қўлланиши аён бўлади. Шу маънода жиҳод – ислом таълимотларида, қиёмат кунигача жорий қилинган. Айрим уламолар жиҳод бу қалб, тил, қўл ва қилич билан курашишдир, дейишади. 
Тил билан бўладиган курашга таъриф берилиб, унинг жиҳоди – яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш эканлиги таъкидланади. 
Хулоса ўрнида айтиш жоизки,интернет тармоғида тарқалган ҳар хил нотўғри даъволарга ишонавермаслик лозим. 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими