1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Катта ажру-савоб

22-08-2025, 11:21 141 Ўқиш режими + -
Бир бемор кишини бориб кўриб, уни аҳволидан хабар олсак, катта ажру-савобни қўлга киритган бўламиз.  
Дарҳақиқат, бемор ётган кишини ҳолидан хабар олиб, унинг дуосини олиш ҳар бир инсон учун шарафдир. Бемор кишилар ҳолидан олишнинг қуйидаги одоблари бор:
-бемор кўргани борган киши бемор ҳузурига очиқ юз, меҳр-муҳаббат билан киради;
- бемор кўргани борган киши бемор ҳузурига салом  ва имкони борича бирон нима олиб борса яхши бўлади;
-бемор кўргани келган киши беморга тасалли гапларни гапиради;
- бемор кўргани борган одам жуда башанг ёки кир кийимлари билан бормаслиги керак. Тоза-озода, оддий кийимлар билан борса яхши ҳисобланади;
-бемор кўргани борган одам бемор ҳузурида бўлар-бўлмасга кулмасин ёки йиғламасин;
-бемор кўргани борган киши бемор ҳузурида узоқ туриб қолмаслиги керак;
-бемор кўргани борган киши бемор ҳузурида паст овозда гапириши лозим;
-бемор кўргани борган бемор билан хайрлашар экан, унга “ Тез кунларда худо хоҳласа, тузалиб кетасиз”, деган гапларни айтади. 
-қайтишда, агар беморнинг имкони бўлса, ундан дуо олиш яхшилик ҳисобланади.
 
Бемор кўриш инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлайди. У инсонда меҳр-эътиборга муҳтож кишиларга нисбатан шафқатни ва бошқалар дардини ҳис қилиш каби фазилатларни юзага чиқаради. Бемор кишиларни бориб кўриш жамият кишилари ўртасида оқибатли бўлиш, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари каби инсоний фазилатларини шакллантиради.                                                                                                      
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими