1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Уйларни пок тутинг

3-09-2025, 09:33 166 Ўқиш режими + -
Бугунги кун яшаб турган уйларимиз ҳар биримиз учун Аллоҳ томонидан берилган оромгоҳдир. Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай дейди: “Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди” ( Наҳл сураси, 80-оят). 
Инсон ўз уйида ўзини эркин ҳис қилади, вужуди роҳатланади. Айниқса, уйнинг кенглиги инсон учун дунёнинг неъматларидан биридир. Бу ҳақда пайғамбар (с.а.в.): Тўрт нарса саодатдир: яхши хотин, кенг маскан, яхши қўшни, роҳат берувчи от-улов” деганлар ( Насоий ривояти). 
Ислом дини мусулмонларга  уй-жойларни пок –озода сақлашга чақиради. Чунки инсонларнинг уй-жойларига қандай муносабатда бўлишлари уларнинг маданияти ва маънавиятини қандайлигини билдиради. Инсон ўз уй-жойларининг поклигига эътибор бериш ва бермаслиги билан унинг тармуш тарзини қандайлиги маълум бўлади. 
            Пайғамбаримиз ( с.а.в.):“Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади, покдир, покликни севади, каримдир, яхшиликни севади, жўмарддир. Жўмардликни севади, уйларингизни пок тутинг ва яҳудийларга ўхшаманг дедилар. ( Имом Термизий ривояти).
          Инсон ўзи яшаётган манзилларни озода бўлишига эришиши лозим. Зеро, ҳовли ва уйларнинг нотозалиги биринчи галда шу хонадонда турадиган учун зарарлидир. 
              Уй-ҳовли, маҳалларимизнинг озода бўлишлиги ўзимизга боғлиқ. Турар жойларимиз атрофини нотозаликдан сақлашимиз лозим.  Турар жойларни  озода сақлаш ҳар бир шу ерда яшаётган ҳар  кишининг бурчидир.Уй-жойларимизни озода қилсак, маҳалламиз, шаҳар ва қишлоғимиз, юрт озодалигидир. 
 
                            Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими