1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шайтон ва унинг тўдаси

6-09-2025, 10:07 165 Ўқиш режими + -
Маълумки,   Шайтон ва унинг тўдаси ҳар қандай йўллар билан одамларни ғафлатга, дангасаликка, умрни  исроф қилишга бошлайди. Ривоят қилишларича, шайтон ва унинг тўдаси қўлларида ип ва кўрпа билан одамлар орасидан ўтишибди. Одамлар шайтон ва унинг тўдасидан ип ва кўрпани нима қилишларини сўрашибди. Шайтон ва унинг тўдаси одамларга:“ Бу олиб юрган нарсаларимиз одамларни ғафлатга солиш, умрини бебарака қилиш учундир. Одамларнинг ҳар бирининг уйларига кечаси бориб, уларнинг қўл-оёқларини ушбу иплар билан боғлаймиз ва устиларига мана бу ғафлат кўрпасини ёпиб қўямиз. Ва уларнинг қулоғига тонг отиши билан “ҳали вақт эртачи, чарчагансан, ухла дамингни ол” деб пичирлаб турамиз. Одамлар тонгда ғафлат босиб уйқуларидан уйғонаолмасдан чошгоҳгача ётишади. Бу билан биз уларни ғафлатга соламиз, уларнинг умрини бебарака қиламиз. Чунки инсон умрининг баракаси тонгда уйқудан уйғонишдир”деб жавоб беришган экан. 
Инсон доим ўз фикр ва ўйларини назорат қилиб бориши лозим. Чунки Шайтон ва унинг тўдаси инсоннинг фикр-ўйларини чалғитиб, васвасага солади. Агар инсон бирор васвасага туша бошласа, бу нарса уларнинг тўдасининг ёмонлиги эканлигини ёдга олиши керак. Ва ундан паноҳ тилаб, бу ёмонликдан ўзини қутқазиши лозим. “Қуръони карим”да:“Қачонки сизга шайтондан бирон васваса бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг, Аллоҳ барча нарсаларни эшитиб, билиб тургувчидир” дейилади. (Аъроф сураси, 200-оят). 
 Аллоҳ таоло одамларга ақл-фаҳм фаросат бериб, уларга яхшилик ёки ёмонликни ихтиёр қилиш имконини берди. Одам ўз хоҳиши билан тўғри йўлни ёки Шайтон ва унинг тўдасининг васвасасига эргашиб эгри йўлни танлайди. Охир-оқибат инсон мана шу ихтиёри, танлови ва шуларга мос амали учун масъул бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Шайтон ва унинг тўдасининг ёмонлигидан асрасин!    
 
Руҳиддин Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими