1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оилавий ажралишлар бўлмасин

6-09-2025, 10:12 133 Ўқиш режими + -
Оилавий ажримларга кўпинча ёшларнинг бир-бири тушунмаслиги, қудаларнинг ўзаро келишмаслиги сабаб бўлади. 
Аслида бир-биримиз билан ихтилофга бормасдан. Ёшларга тўғри насиҳат қилиб, уларни иноқликка чақиришимиз керак. 
Пайғамбаримиз (с.а. в) “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофга тушиб қолмасин” деганлар. (Имом Муслим ривояти)
Келин ва куёвлар, қуда-андалар орасидаги зиддиятлар бартараф қилиш, уларнинг қалбларини бир-бирларига меҳрли, муҳаббатли бўлиши оилаларнинг бардавом бўлишида жуда муҳим. 
Инсон бор хато қилади.  оилада бирор хато-камчилик ўтган бўлса, кечиримли бўлиш фазилат ҳисобланади.
Бу ҳақда ҳам пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:“Бану Одамнинг барчаси кўп хато қилувчидир. Кўп хато қилувчиларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир”. (Имом Термизий   ва Ибн Можа ривояти)  
Хулоса қилиб айтамизки, ҳаммамиз ҳамкор бўлиб, хатоларимизни тўғрилашимиз, бир-биримизни кечириб, оилавий ажримларни олдини олишга ҳаракат қилишимиз лозим. Юртимизда бирорта ҳам оилавий ажримлар бўлмаслигига эришишга интилайлик!

Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими