1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД КИЛИШ ЁМОН ИЛЛАТДИР

16-10-2025, 13:36 477 Ўқиш режими + -
Мўмин киши яхшиликни ҳам ёмонликни ҳам Аллоҳдан деб билади. Ҳеч шак- шубха йўқки, қадарга иймон келтирганлигига. Қазои қадар Аллоҳ таолони сирларидан булган бир сирдир. Хаттоки, уни Аллоҳ таолони хос фаришталар ва Набийси Росул алайҳиссаломлар хам билмадилар, бу улуғ зотларга маълум бўлмаган ишларда инсонларни бахслашмоқликлари жуда хам катта хатолардан саналаймайдими? 
Аллоҳ таолони оятида:
 لَا يُسْأَلُ عَمَّا يَفْعَلُ وَهُمْ يُسْأَلُونَ (23)
Яъни: У қилган нарсасидан сўралмас. Холбуки улар сўралурлар. (Анбиё, 23-оят)
Яъни, Аллоҳ таоло бандасига нима ҳукм қилганидан суралмас, аммо банда қилган ишидан эртага сўралур.
Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : خرج علينا رسول الله صلى الله عليه وسلم ونحن نتنازع في القدر فغضب حتى احمر وجهه حتى كأنما فقئ في وجنتيه الرمان فقال ( أبهذا أمرتم ؟ أم بهذا أرسلت إليكم ؟ إنما هلك من كان قبلكم حين تنازعوا في هذا الأمر ، عزمت عليكم ألا تتنازعوا فيه ) (1)
Яъни: Абу Хурайра розияллоҳу анҳу айтдиларки, биз қадардан бахс қилиб турган эдик, Росулуллоҳ (с.а.в.) бизни олдимизга чиқдилар ва ғазаб қилдилар. Ҳаттоки юзлари қизариб кетди, гўёки икки яноғида анорни сиқилганидай бўлди. Бас айтдиларки: шунга буюрилдиларингми ёки шу учун сизларга юборилдимми? Албатта сизлардан олдинги кишилар ҳалок бўлди, мана шу ишда тортишганлари учун. Сизларга қарор қиламан бу масалада бахслашмасликларингни. деб мархамат килдилар.
Демак, мазкур ояти карима ва Хадиси шарифдан маълум бўладики, Қазои қадарнинг бобида харгиз тортишмаслик, аксинча кадарийя ва жабарияларни йўлини тутган бўлади. Бу хатарли йўлдан омон қолиш мушкилдир, мўмин кишилар бундай ишлардан огоҳ бўлишлари вожиб бўлади.
Шунга қарамай баъзи мусулмон кишилар ҳам қадар масаласини оддий ҳолат билиб, ўзини ҳар қандай сўзида ёки ишида қадарни қўшиб гапиришга одат қилиб олганлар. Бундай ҳолат жоҳилллик ва нодонликдандир.  
Таажжублик холатки, бир гуноҳ иш қилса ёки бирор бир амални тарк қилиб, сўнгра қадарни ўзини бу килган ишига ҳужжат қилиши, шариатда хам ва ақл билан уйлаб курилса хам бу иши дуруст эмас. 
Қадарни хужжат килиш қачон жоиз бўлади? Фақат бандани иҳтиёрисиз бўлган ишларда, масалан, бир кишига мусибат етса ёки фақирлик, беморлик ва яқинидан айрилиш ёки молига талофат етса, бундай тасодиф, кутилмаган ҳолатларга қадарни хужжат қилишни мусулмонлар жоиз санадилар.
Чунки Ахли сунна вал жамоа, бандани ҳар қандай ишига, Аллоҳ таолонинг қозои қадарини хужжат килишни жоиз эмас эканлигига иттифоқ қилганлар.
Фаразан бир гуноҳ қилиб ёки итоатни тарк қилиб, бу қадардан деган жоҳилларнинг раддига илмий асослар билан фикр билдирилмас экан. Улар хотирасига келган ҳар қандай бузуқ ишни қилиб сўнгра қадарни ҳужжат қилишдан тоймайди. Бир киши савол берди: “Ўз жонига қасд қилса ҳам қадарданми?” деб, яъни қадардан демоқчи бўлди. Ўз жонига қасд қилиш жуда оғир гуноҳ саналади, буни азоби дунё охирида ҳам давом этади. Қиёмат кунига қадар тўхтамайди.
وعن ثابت بن الضحاك رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: (من قتل نفسه بشيءٍ في الدنيا عُذِّب به يوم القيامة) رواه البخاري ومسلم.
Абу Қолоба ибн Заҳҳок (ра): “Росулуллоҳ (с.а.в) айтдиларки: “Кимки бир нарса билан ўзини жонига қасд қилса, бас ўша нарса билан қиёматда азобланади”. 
عن جابر بن سمرة قال أتي النبي صلى الله عليه وسلم برجل قتل نفسه بمشاقص فلم يصل عليه
Жобир ибн Сумра (р.а)дан: Албатта Набий (с.а.в) ўзини жонига найза билан қасд қилган инсонни олдига келдилар ва унинг жанозасини ўқимадилар.
Росулуллоҳ (с.а.в) бир инсонни жанозасига ҳозир бўлиб, аммо унга жаноза намозини ўқимаганликларидан кўра, ортиқрок азоб борми дунёда, унинг фарзандлари, ота-онаси ёки қариндош-уруғлари ҳам бу маънавий азобдан ҳоли бўлиша оладиларми? Аллоҳ асрасин.
Бу зикр қилинган қатъий қоидалардан мўминларга бундай оғир гуноҳлардан ҳазар қилишликлари вожиб бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, оғир дард кучайиб кетса ёки мусибат етса, буларга сабр қилиб қазои қадарга рози бўлиб, Аллоҳ тоолога қурбат пайдо қилади ва дунё ва оҳиратда бахт-саодатга эришади.
Чунки ҳар бир қилаётган ноўрин амалимиз аввало иймонимизга кейин жамият ва миллат шаънига салбий таъсир қилмай қўймайди. Шундай экан, шайтон васвасасидан доим Аллоҳ толодан паноҳ сўраб юришимиз лозим бўлар экан.
Ер юзида фасод ишларини қилиб, ўзларини бузуқ ишларига қадарни ҳужжат қилишмокчи бўлишади, ўзларини фасод ишларига қадарни ҳужжат қилиши шаръан ва ақлан жоиз эмас дедик. Жоиз эмаслигига шаръий далил шуки: Аллоҳ таолони оятида. (Аном 148-оят)
 سَيَقُولُ الَّذِينَ أَشْرَكُوا لَوْ شَاءَ اللَّهُ مَا أَشْرَكْنَا وَلَا آبَاؤُنَا وَلَا حَرَّمْنَا مِن شَيْءٍ ۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ حَتَّىٰ ذَاقُوا بَأْسَنَا ۗ قُلْ هَلْ عِندَكُم مِّنْ عِلْمٍ فَتُخْرِجُوهُ لَنَا ۖ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنْ أَنتُمْ إِلَّا تَخْرُصُونَ (148)
Яъни: Ҳали ширк келтирган: "Агар Аллоҳ хоҳлаганда биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эди ва бирор ҳаром қилмас эдик"-дерлар. Улардан аввалгилар ҳам азобимизни тотигунларига қадар шунга ўхшаш ёлғонга чиқариб турганлар. "Сизнинг ҳузурингизда бизга кўрсатадиган бирон илм ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар фақат ялғон гапирмоқдасизлар"- деб айт. (Аном148-оят)
Мазкур ояти каримда мушриклар ўзларини ширкларига қадарни ҳужжат қилмоқчи бўладилар. Демак, ким бир гуноҳ қилиб, сўнг қадарни ҳужжат қилса, мушрикларни йўлини тўғри деб билиб, Аллоҳ толога зулимни нисбат берган бўлади. Аллоҳ сақласин бундай дейишдан. 
Ва яна гуноҳ ишга ёки амални тарк қилинганда қадарни ҳужжат қилиш жоиз эмас, ақлий далилга кўра хам деганмиз. Масалан: Қайси киши бир шаҳарга сафар қилмоқчи бўлса, шаҳарга олиб борадиган икки йўл бўлса, бири текис, яқин ва тинч йўл бўлса, иккинчиси узоқ, машаққатли бўлса гумон йўқки, аввалги яқин йўлни танлайди, хеч бир киши Менга тақдир қилинган йўл иккинчиси яъни, узоқ-машаққатлилиги бўлса керак деб шу йўлга юрмайди. Нима учун оҳират ишида азоб, дўзаҳ йўлини қўйиб, абадий роҳат бўлган жаннат йўлини танламайди.
Бу далилларни мулоҳаза қилиб кўрсак, бундай номаъқул ишлар қозои қадарга рози бўлмасликдан ва ношукурликдан келиб чикади, ундай инсонларни ўта заифлиги ва миллат бирдамлигини кўролмай, мақсади фитна эканлиги маълум бўлади. Ҳадиси шарифда:
 فيقول النبيُّ ﷺ في الحديث الصحيح: المؤمن القوي خيرٌ وأحبُّ إلى الله من المؤمن الضَّعيف، 
Яъни: қувватли    яхши ва маҳбуброкдир Аллоҳ толога, заиф мўминдан кўра деб Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламни марҳамат қилдилар. 
Албатта дунё хаёти мўминлар учун синов имтихон дунёдир. Батахқиқ инсонга кўп неъматлар етади. Баъзан уни акси бўлиб мусибат ва фақирларлик етади. Мўмин киши бундай холатда қазои қадарга рози бўлиб нематларга шукр қилади ва мусибатга сабр қилади. Бу билан Роббиси томонидан бўлган раҳмат ва мағфиратга мушарраф бўладилар.   Баъзи кишиларга кимнинг миллатидансан деб савол берилса, албатта Иброҳим халилуллоҳни миллатиданман деб жавоб беради. Иброҳим халилуллоҳни миллати қандай бўлиш керак хеч уйлаб кўрганмизми? Иброҳим Халиллоҳ оловга отилганларида хам Аллоҳ таолони қозойи қадарига рози бўлиб сабр қилдилар ва нажот топдилар. Биз миллатни даво киламиз, аммо баъзилар тинч ва хотиржам замонда яшаб туриб, арзимас камчиликларни ҳам катта фожия билиб тақдирга рози бўлмай ношукурлик қилиб ижтимоий тармоқларда уни бутун дунёга тарқатиб миллатни халқни қалбига ташвиш солиб, халқимизни тинч ва осуда ҳаётини изидан чикармоқчи бўлишади, улар бу ишлари билан Аллоҳ таолони ҳукмига қарши чиқиб дунё ва охиратда Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишлигига сабаб бўлишмоқда. Аллоҳга шукурки, аслида бу фаровон замон ундай кимсаларга  тақдирга рози бўлиб,  ношукурлик қилмасдан, чиройлик гўзал ҳаёт гаровидир. 
Бундай кўзга кўринмас иллатни жамиятни ичида бўлишлиги, инсониятга зарари жуда катта ва хатарлидир, бундан огоҳ бўлган халқимиз, устозлар мана бундай хуружлардан ўз ватани халқини ҳимояси йўлида жаҳон майдонларида илмий ва ақлий далиллар асосида ақидаси бузуқ тоифалар фикрига қарши илмий мунозара қилиб келмоқдалар. Барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин. 
Юртимизни тинчлиги, халқимизни хотиржамлиги бардавом бўлсин, амин.
    
 Мирзоназар Хусанов
 Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси талабаси