1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

18 ноябр-Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

Сегодня, 10:29 19 Ўқиш режими + -
Барчамизга маълумки, 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг 7 сессиясида   “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида” ги қонуни қабул қилинди.  Мана шу қонун қабул қилинганига бу йил 35 йил бўлди. Ўтган йиллар мобайнида Давлатимиз байроғи халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиб келмоқда. 
Давлатимиз байроғига назар солар эканмиз, у узунлиги бўйлаб ўтган тўқ оқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан ташкил топган тўғри тўрт бурчак шаклидаги матодир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлигим 250 сантеметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил, Ҳар бири 40 сантеметрдан иборатдир. Байроқнинг оқ рангли эннинг четида кенглиги “,5 сантеметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган. 
Байроқдаги мовий ранг тириклик, тинчлик, хотиржамлик, мусаффолик рамзини ифодалайди.  Байроқдаги оқ ранг эса поклик, гўзаллик тимсоли.   Ундаги яшил ранг ривожланиш, янгиланиш, шодумонлик рамзидир. 
Бугунгши кунда Давлатимиз байроғи  давлат идора ва муаассасалари,  ўқув юртлари, халқаро ташкилотлар, чет элдаги элчихоналар пештоқида ҳилпираб турибди.   У турли байрам тантаналарда, ҳар хил тадбирларда. нуфузли спорт  мусобақаларида Ватанимиз шаънини, халқимиз ғурурини ёрқин акс эттирмоқда.  
Айниқса, халқаро спорт беллашувларида ғолиб бўлган спортчиларимиз шарафига  юртимиз байроғини баланд кўтарилиши ҳар биримизда чексиз ҳаяжон бағишлайди.   
Хулоса қилиб айтамизки, Давлатимиз байроғи тинчлик ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёрқин келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. 
 
 Раҳматилло Усмонов
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили