Бу йил совуқ кунлар эртачи бошланди. Шу сабабли барчамиз уйларимизнинг совуқда иссиқ бўлишини таъминлашга шароит ҳаракат қилаяпмиз.
Уйларимизни иситиш учун кўмир, газ ва электр тармоқларидан фойланамиз. Айниқса, уйларни иситиш учун газ ва кўмирдан фойланганда ис газидан эҳтиёт бўлишимиз керак.
Ис гази-кўринмас хавф. У инсон ҳаёти учун ўлим хавфини солади.
Ис гази (углерод оксиди, CO) — рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз заҳарли газ бўлиб, табиий газ, кўмир, ўтин ёки бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслигидан ҳосил бўлади.
Инсон ҳиди ёки ранги орқали уни дарҳол сезмайди, шу боис ухлаб ётганда ҳам заҳарланиш мумкин.
Қондаги гемоглобин билан бирикиб, организмга кислород етишишини тўсади.
Заҳарланиш белгилари
Бош оғриғи ва бош айланиши
Кўнгил айниши, қусиш
Умумий ҳолсизлик, уйқучанлик
Нафас қисиши, ҳушдан кетиш ва оғир ҳолатларда ўлимга олиб келади.
Олдини олиш:
Иситиш печлари, газ жиҳозлари ва мўриконларнинг созлигини мунтазам текширишимиз лозим. Хоналарни тез-тез шамоллатиб, имкон бўлса ис гази датчиги ўрнатайлик.
Қиш мавсумида кўмир, газ ва электр тармоқларидан келиб чиқадиган хавф-хатарларни олдини олайлик! Аллоҳ таоло барчаларимизни турли хавф-хатарлардан омонликда сақласин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими