1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"АЛАҚЎЙЛИҚ " МАСЖИДИ

24-04-2020, 12:43 482 Ўқиш режими + -
  "АЛАҚЎЙЛИҚ "  МАСЖИДИ
 
“ Алақўйлиқ ” масжиди Китоб тумани Алақўйлиқ қишлоғидадир. Алақўйлиқ қишлоғи туман маркази Китоб шаҳридан  8 км масофада жойлашган. Алақўйлиқ қишлоғи  ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида : “ Алқўйлиқ- Китоб туманидаги шаҳарча (2009). Ўзбек халқи таркибида алақўйли/олақўйли, оққўйли, қорақўйли/қорағуйли деган уруғлар борлиги маълум.  Бу уруғлар турли  қабилаларга тегишли бўлган.  Дўрмонлар таркибида оққўйли уруғи борлиги аниқланган.  Минг қабиласининг қорақўйли/қорағуйли уруғи бўлганлиги маълум. Алақўйли уруғи эса кенагасларга мансуб бўлган.  Зикрланган уруғлар ўзбек халқининг  бошқа қабила ва қабила иттифоқлари таркибида ҳам бўлган. Алақўйли, оққўйли, қорақўйли-умумтуркий этноним. . Туркман ва қорақалпоқ   халқларида ҳам шу номдаги уруғлар борлигини  тадқиқотчилар аниқлашган. Этнонимнинг таркиби: ала+қўй+ли тарзида бўлган.   Қадимда улуғ+қўй+ли тарзда бўлган.   Қўй-тотем. Жамоа, уруғ аҳли қўйга сиғинишган, тотем деб билган. Туғида қўй (қўчқор) тасвири бўлган.  Улуғқўйли –ала/ола+қўйли-улкан қўйга топинувчи жамоа (уруғ).  Алақўйлиқ-алақўйли/олақўйли уруғи жамоасининг яшаш маскани(аҳоли пункти). Китоб, Шаҳрисабз қарлуқ  лаҳжасида –ли қўшимчаси, асосан-лик қўшимчаси трзида қўлланади. Шевавий тъсир туфайли алақўйли этноними алақўйлиқ топинимига айланган [1]” дейилади.  
  Мустақилликнинг дастлабки йилида халқ ҳашари билан Алақўйлиқ қишоғининг ўртасида масжид   қурилди.  Масжидга қишлоқнинг номи берилиб, у “Алақўйлиқ” масжиди деб аталди. 
1998 йилда масжид Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидн рўйхатга олинди.
“Алақўйлиқ” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак бўлиб, унинг эни ва бўйи 22Х20 метрни ташкил қилади. Масжид ҳовлисида мевали дарахтлар экилган. 
2015 йилда масжиднинг таҳоратхонаси янгидан замонавий қилиб   қурилди. 
“Алақўйлиқ” масжидига Алақўйлиқ қишлоғидан ташқари Чечак, Бошчил, Пастчил қишлоқларидан ҳам фуқаролар ибодат қилиш учун келишади. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
 
                   
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  42-бет.