Қариндошчиликдан узилишнинг оқибати бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам вой бўлишини болаларимиз билсинлар. Қон-қариндошлик Аллоҳга ва охират кунига имон келтиришнинг шиорларидандир. Икки шайх Абу Ҳурайрадан) розияллоҳу анҳу (ри-воят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга ва охират куни қиёматга имон келтирган бўлса, меҳмонни ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндошлар билан боғлансин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхшиликни яхши сўз (айтсин ёки сукут сақласин” дедилар. Қон-қариндошликни мустаҳкамлаш умрни узай-тиради ва ризқни кўпайтиради. Икки шайх Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ризқи кенг ва умри зиёда бўлишини хоҳласа, қарин-дошлар билан боғлансин,” дедилар.
Демак, қариндошлар билан алоқаларни яхшилаш ризқни кенг ва умрни зиёда қилар экан. Яна қариндошлар билан аҳилиноқлик бошга тушадиган турли мусибатлардан сақлайди, қийинчи-ликларни осон енгишга ёрдам беради. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Садақа силаи раҳм ва қарин-дошларга боғланиш Аллоҳ таоло унинг умрини зиёда қилишига ва бевақт ўлимдан сақлашига сабаб бўлади” дедилар. Аҳолиси қон-қариндошликни қадрлаган мамлакат бой ва обод бўлади. Табароний ва Ҳоким Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, Аллоҳ бир мамлакатни обод этади ва одам-ларини бой қилади. Уларни яратганидан бошлаб уларга ғазаб билан боқмайди” дедилар. Шунда “Эй Аллоҳнинг расули ,бунинг сабаби нима” деб сўралди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шу мамлакатда яшовчилар қариндошликни узмагани-дан,” дедилар.
Демак, юрт ободлиги ва кишиларнинг бекаму кўст яшаши қариндошлар билан алоқани маҳкам боғлашга ҳам боғлиқ экан. Афсус, баъзи қариндошлар бир-бирлари билан келиша олмайдилар. Улар Ислом таълимотига амал қилсалар, жуда яхши бўларди. Қон-қариндошчилик гуноҳнинг кечирилишига ва хатоларга каффорат бўлади. Ибн Ҳиббон ва Ҳоким Абдуллоҳ ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам ҳузурларига келиб: Мен катта гуноҳ иш қилдим, тавба қилишим керакми?” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Онанг ҳаётми?” дедилар. У “Йўқ” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Холанг ҳаётми?” дедилар . У “Ҳа” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Унга меҳрибонлик қил” дедилар. Қон-қариндошлик қиёматда ҳисоб-китобни енгил қилади ва жаннатга киргизади. Баззоз, Табароний ва Ҳоким Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Кимда уч нарса топилса, Аллоҳ унинг ҳисоб-китобини енгил қилади ва Ўз раҳмати ила жаннатга киргизади” дедилар. Шунда Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Аллоҳнинг расули, улар нималар” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқсил кишига ҳадя беришинг, узилган қариндошлар билан боғланишинг, жаҳл қилганни кечиришинг, агар шуларни қилсанг, Аллоҳ сени жаннатга киргизади” дедилар. Икки Шайх Жубайр ибн Мутғамдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. У киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қариндошларидан узилган киши жаннатга кирмайди”, деганларини эшитдим», деди. Қон-қариндошлар билан боғланувчини Аллоҳ таоло қиёмат куни юқори даражага кўтаради. Баззоз ва Табароний Уббода ибн Самитдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларга Аллоҳ даражаларга кўтарадиган нарсани айтайми?” дедилар. Улар: “Ҳа, ё Аллоҳнинг расули”, дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Нодонлик қилган кишига ҳалим бўлишинг, сенга зулм қилганни кечиришинг, сендан маҳрум қилган кишига беришинг ва сендан узилган қариндошлар билан боғланишинг” дедилар.
Ҳаёт тажрибаси ҳадис ва ривоятлар руҳида тарбия кўрган болалар қон-қариндошлик ипларини боғловчи, уларнинг ҳақларини адо қилувчи, хурсандчилик ва маҳзун дамларда шерик бўлишларини кўрсатади. Қўшни ҳаққи Ота-оналар, мураббийларимиз эътибор берадиган масалалардан яна бири қўшнилар ҳақидир. Хўш, қўшнилар ким? Улар сизга тўрт тарафдан туташган ҳовлиларда яшайдиган маҳалладошларингиздир. Ўнгдан қирқта, чапдан қирқта, олд тарафдан қирқта, орқа тарафдан қирқта ҳовли сизга қўшни бўлади. Чегараси борми? Бор! Унутманг, зиммангизда уларнинг ҳақлари бор. Буни қуйидаги ҳадисдан англаш мумкин. Имом Табароний Каъб ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Аллоҳнинг расули, мен фалон маҳаллага жойлашдим. Менга яқин қўшнилар қаттиқ азоб беряпти”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр, Умар ва Алини (розияллоҳу анҳум) жўнатдилар. Улар масжид эшиги ёнида туриб: “Огоҳ бўлинглар, сизларга тўрт тарафдан қирқтадан ҳовли қўшни бўлади. Ким қўшнисини ёмонликлари билан қўрқитса, жаннатга кирмайди”, деб огоҳлантиришди. Ислом таълимотида қўшни ҳақи тўртта қоида билан ифодаланади:
1. Қўшнисига озор етказмаслик.
2. Қўшнисига ёмонлик етадиган бўлса, ҳимоя қилиш.
3. Яхши муомалада бўлиш.
4. Қўшнидан етадиган азиятларга сабрли бўлиш, ҳалимлик билан кечириш. Қўшнига азият беришдан сақланиш. Азият бир неча кўринишда бўлади. Зино, ўғрилик, ҳақорат, ифлос нарсаларни қўшни томонга ташлаш ва ҳаказо. Имом Аҳмад ва Табароний Миқдод ибн Асваддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларига: “Зино ҳақида нима дейсизлар?” дедилар. Улар: “Ҳаром иш, уни Аллоҳ ва Унинг расули ҳаром қилган. У қиёматгача ҳаромдир”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга қасам, имон келтирмабди, Аллоҳга қасам, имон келтирмабди, Аллоҳга қасам, имон келтирмабди”, дедилар. Ким, ё Аллоҳнинг расули?” дейилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қўшнисини ёмонликлардан омон сақламаган киши”, дедилар. Ҳассон ибн Собит (розияллоҳу анҳу) айтади: “Биронтамиз қўшнига озор бермаймиз, уни хўрламаймиз, ҳолбуки, зулм бизга қайтади. Чунки биз қўшни ҳақини омонат деб биламиз, омонатга хиёнат қилишдан Аллоҳ бизни сақласин”. Қўшнини ҳимоя қилиш. Ислом динида қўшнини ҳимоя қилиш, уни бало-ю офатлардан сақлаш имондан нишона, мақтовга лойиқ мўминлик хулқларидандир. Абу Ҳанифанинг (розияллоҳу анҳу) Куфада бир қўшниси бор эди. Ҳар вақт ишдан қайтиб келса, у баланд овозда: “Зое қилдилар. Қандай йигитни зое қилдилар. Оғир кунда керакли ҳимоячини зое қилдилар”, деб қўшиқ айтарди. Унинг овози кечаси билан Абу Ҳанифанинг оромини бузарди. Бир кеча бу қўшнисини миршаб олиб кетди. Ўша кеча Абу Ҳанифа унинг овозини эшитмади. Тонг отганда Абу Ҳанифа суриштириб, унинг қамалиб қолганини билди. Шунда Абу Ҳанифа амир Исо ибн Мусога бориб, уни озод қилишини сўради.
Давоми бор...