Бузуқлик ва ахлоқсизлик ҳаётларидан йироқ бўлиш ҳамда тўғрилик ва ҳалоллик йўлини тутиш бу мусулмоннинг иродасини маҳкамлайди ва уни ҳақиқий кучли инсонга айлантиради. Аммо беҳаё, бебурд инсон “йиртқичлар” терисидан либос кийган бўлса ҳам ва подшоҳ аъёнлари билан бирга юрган бўлса ҳам, унда ҳеч кандай куч йўқдир.
Аллоҳ Ҳуд алайхис-саломнинг савлатли ва кучли бўлган қавмига насиҳат қилиб улар ҳақиқий полвон бўлишининг йўлйўрикларини кўрсатган:
51. Эй қавмим, мен сизлардан бу (дағватим) учун ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақат мени яратган зотнинг зиммасидадир. Ақл юритмайсизларми?
52. Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг», деди. (Худ:51-52).
Расулуллоҳ алайҳис салом Аллоҳга итоат қилишни инсонларга чиройли амал, деб тушунтирар, итоат қилишни амалга оширишларига тарғиб қилар, инсон яхши амалларни қилганидагина улуғ инсон даражасига етишини изоҳлаб берар, шайтондан йироқ бўлар ва олий мақомга интилар эдилар. Ва бу борада шундай деганлар: “ Аллоҳ ерни яратганида, ер титраб, қалтираб турган. Шунда Аллоҳ ерни тоғлар билан маҳкамлаган. Тоғнинг маҳкамлигидан ажабланган фаришталар: “Эй Парвардигоримиз, тоғдан ҳам кучлироқ нарсани яратганмисан”, деб сўрашганда, Аллоҳ: “Ҳа, темирни яратганман”, деб жавоб берди.
Темирдан ҳам кучлирок нарсани яратганмисан?
-Ҳа, оловни яратганман.
-Оловдан ҳам кучлироқ нарсани яратганмисан?
-Ҳа, сувни яратганман.
-Сувдан кучлироғини-чи?
-Ҳа, шамолни яратганман.
-Шамолдан ҳам кучлироғини яратганмисан?
-Ҳа! Чап қўлидан яшириб, ўнг қўли билан садақа берадиган Одам боласини яратганман ” деди ( Имом Термизий ривояти) .
Расулуллоҳнинг ушбу ҳадисларида эҳсон килгувчининг даражасини кўрсатиш ва яхшилик майдонида ғолиб кслиши билан фахрланишини кўрсатиш бор , холос.