МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙ
ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ (2-қисм)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Муҳаммад Саид Рамазон Бутий сирли равишда Исломни тартибини бузадиганларга қарши чиққан. Унинг “Улум ал-ақл” ва “Улум ал-нақл” ҳақидаги тушунчалари шариатнинг мақсадларини англашга ҳамда эски ва янги боғланган энг яхши қобилияти билан қуролланганлиги шариатнинг муҳим вазифаларини аниқ тушунишга имконият берган. (Абу Ҳамид Ал-Ғаззолий билан кўпгина солиштирувлар бор).
Ўша орқали ҳамма илмий ва оммабоп конференцияларда доимий ва узлуксиз энг катта ва жиддий мавзуларда инсонларнинг фикрлари ва жамиятда инсонларнинг илмий ва ақлий фаолияти муҳим роль ўйнаши ҳақидаги мавзуларда иштирок этишини кафолатлаган. Уни фикрларининг ўзига хос хусусияти Исломга қарши фикр билдирган ғарбликларни уларнинг фикрларини асоссиз қилиб кўрсатган ва ушбу фикрларни кулгидан бошқага арзимаслигини илмий далиллар билан исботлаб берган.
Жумладан: Рамазон Бутий куч ишлатишни “жиҳод” деб даъво қиладиганларга “Ал-жиҳод фил Ислам” китобида қуйдагича раддия беради[1]. “Мазкур фикр ва мижоз Исломни, уни ихтиро қилганларнинг даъвоси бўйича, гўёки, Қуръон, Суннат ва салафи солиҳларнинг ҳукмининг фиқҳи эмиш. Аммо, улар бир вақтнинг ўзида бирор айби йўқ мусулмонни кечаси бўғизлаб кетишни “шариат рухсат берган иш” дейдилар.
Улар “Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай”[2] оятини билмайдиларми”[3] дея раддия берган.
Қарши шаҳари “Қиличбек
Қўрғонча” масжиди имом хатиби
Райхонов Рамзиддиннинг
“МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ,
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ