Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
ҳаёти ва илмий фаолияти (4-қисм)
Муҳаммад Саид Рамазон Бутий 2013 йил 21 март жума оқшомида масжидда маъруза қилаётган пайтида шаҳид бўлганлар. Баъзилар бу қотилликка у зотнинг мамлакатдаги оғир вазиятда тутган йўллари сабаб бўлган, деган фикрларни айтишган. Рамазон Бутийнинг илмий даражасини ҳамма тан олган эди. Бутий ҳазратлари Ислом ривожи учун Сурияда жуда кўп ишларни амалга оширган. Жумладан, Сурияда жуда кўп Қуръон мактабларнинг очилишига улкан ҳисса қўшган.
Усома Саййид Азҳарийнинг қуйидаги сўзларини келтиради: «Бутий ҳазратлари масжидда Оли Имрон сурасининг «Албатта, куфр йўлини тутган кимсаларнинг молу дунёлари ҳам, бола-чақалари ҳам уларни Аллоҳ(нинг азоби)дан қутқара олмайди. Ана ўшаларнинг ўзлари дўзах(олови)нинг ўтинларидирлар» деган оятини тафсир қилиб турганларида шаҳид бўлдилар. Портлаш содир бўлганида, мусҳафни бағриларига босиб, маҳкам қучоқлаб олган эканлар. Вафотларидан сўнг таналарини қимирлатишганида, сажда қилган ҳолда тиз чўкиб йиқилдилар. Маълум вақтгача жуссаларини кўтара олишмади…».
Айтиш жоизки, соғлом эътиқод нафақат шахс, балки жамият ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутади. Жамиятдаги шахсларнинг эътиқоди ва қарашлари соф бўлса, ўша жамиятда тинчлик-тотувлик ва бағрикенглик қарор топиши ойдек равшандир. Рамазон Бутий “Ал-лаа мазҳабийя” номли асарида мазҳабга эргашишлик ҳақида қуйидагиларни ёзади. “Бир мазҳабга эргашиш лозим эргашмасликнинг чораси йўқ. Зеро бу мусулмон оламининг ижмоси, иттифоқи билан ислим динида қабул қилинган[1]”. Ҳаракат тарафдорларининг даъвосича, исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги тўрт ёки ундан бошқа фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашишлик шарт қилинмаган. Агар мусулмон шахс бирор шаръий масалада улардан бирининг йўлини ўзига лозим тутса, у кўр-кўрона тақлид қилгани учун хатокор мутаассиб ва динидан ажралган фирқа ва гуруҳлардаги шахслар каби адашади[2]. Мазкур тоифага кирувчи шахслар Исломга амал қилишнинг асосида фақатгина Қуръон ва Суннат туриши лозимлигини таъкидлашади. Уларнинг фикрича, бу икки манба хатолардан ҳоли. Аммо фиқҳий мазҳабларга эргашиш эса Китоб ва Суннат таълимотидан кўра, кўпроқ шахсларнинг ижтидод-фикрларига тақлид қилиниши билан тавсифланади. Бу эса хатога йўл қўйиш ва нуқсонлардан холи бўлишни тўлиқ кафолатлайди.
Қарши шаҳари “Қиличбек
Қўрғонча” масжиди имом хатиби
Райхонов Рамзиддиннинг
“МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ,
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ
[1] Tursunov A. “Islom – tinchlik dini”. Toshkent islom universiteti 2014. – B.79. [2] Alimov U. “Islom ma’rifati: asliyat va talqin o‘quv va uslubiy qo‘llanma” T.: Toshkent islom universiteti nashriyot-matbaa birlashmasi 2011. – B.76.