МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ(44-қисм)
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 1-қисм)
Аллоҳ хоҳлаган бандаларига Ўз фазли ва марҳаматидан беҳисоб мол-дунё беради. Ислом мусулмон киши Аллоҳ берган мол-дунёларни боиқалардан қизғаниб бахиллик қилмасдан, Аллоҳ йўлида инфоқ- сарф қилишини истайди. Шунинг учун Ислом' мусулмонни саховатли, қўли очиқ бўлишига тарғиб қилади. Шунингдек эҳсонларни қилишга шошилишини ва кеча-ю кундуз тинимсиз яхшиликпарвар бўлишини васият қилади:
« Аллоҳ йўлида мол-дунёларини кеча-ю кундуз сирран ёки ошкора инфоқ-эҳсон қилган зотлар учун Парвардигорлари даргоҳида ажр-савоблар бордир. Уларга ҳеч қандай хавф-хатар йўқдир. Ва улар ҳеч ҳам хафа бўлмаслар”( Бақара сураси 274-оят)
Мусулмонга ўз эҳтиёжларидан мол-дунёси тугаб қолмаслиги учун тежамкор бўлиши ва Аллоҳ Ўз фазлидан берган бойлигига бошқани ҳам шерик қилиши, қийналиб яшаётганларга ёрдам қўлини чўзиши вожибдир.
. Расулуллоҳ шундай деганлар: «Эй одам боласи, ўзингдан ортиб қолган молингни сарф қилсанг ўзинг учун яхшидир. Сарф қилмасанг ўзинг учун ёмондир. Етарли молинг бўлса шикоят қилма. Сарфни оилангдан бошла. Бергувчи баланд қўл олгувчи паст қўлдан яхшироқдир» ( Имом Муслим ривояти).
Қуръон ҳам инсонлар мол- дунёларини исроф қилмай, яқин қариндошларига ва мискинларга инфоқ қилишларини буюради Исрофгарчиликка йўл қўювчи ўзининг мол-дунёсини хоҳиш-истаклари йўлида йўқ қилиб юборади. Натижада бонқаларга ёрдам қилиш учун нима мол-дунё қолади:
26. Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма.
27. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир. (Ал-Исро: 26-27).