ЗИНО – ХОРЛИК ВА ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ЙЎЛДИР
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Саодатга етакловчи йулларнинг Қуръони каримда очик баён этилиши Аллох таолонинг бандаларига мехрибонлиги нишонасидир. Шу билан бирга Қуръонда таъқиқланган ишлар замирида кўп фожиалар, инсоният ҳаёти ва насл насабига мисли кўрилмаган йукотишлар келтириб чикаргани асрлар давомида ўз тасдиғини топиб келмоқда. Аллоҳ таоло таъқиқилаган ва жазосиз қолдирилмайдиган таъқиқланган амаллардан биттаси зино бўлиб, бу энг жирканч ҳаром ишдир. Минг афсуски, ўзларини мўмин-мусулмон деб билган айрим инсонлардан ҳам бу гуноҳнинг содир этилиб туриши ўта ачирнарлиҳол. Албатта, бундай разил ишларга шайтон инсон қалбига васваса солади. Бу гунохдан кутилишнинг ягона йули Аллохдан ва унинг қаҳру- ғазабидан қўрқиш билан булади. Қайси инсоннинг қалбида Аллохдан қурқиш хисси ҳақиқий бўлса тавба қилади ва бу ишлардан ўзини сақлайди. Ислом уламоларининг таъкидлашича, зино инсон зотини бахтсизлик сари етаклаб қуйидагиларга гирифтор қилади:
Биринчиси: Зинокорнинг юзидан нур сўнади. Абу Хурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадисга Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Зино қилувчи зино қиладиган вақтда мўмин булмайди” дедилар. Ҳадиснинг шарҳига Имом Бухорий бобомиз “Зинокорга иймон нури бўлмайди” дейдилар, демак зинокорнинг юзига иймон нури булмайди.
Иккинчидан: Зино кашшокликни мерос колдиради. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллох саллоллоху алайху вассалам дедилар: “Зино фақирликни мерос қолдиради” (Имом Байҳақий ривояти) Зинокор кишининг косаси окармай, қашшоқликда кун кечириши ойдек маълум.
Учинчидан: Шафқатсизликка олиб келади, меҳр-мурувватдан узоқлаштиради. Абу Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Қайси миллатда фоҳишалик ошкор бўлса, Аллоҳ таоло уларга ўлимни (қотилликни ) кўпайтириб қўяди” дедилар. Яъни, ўзаро низо, жанжал, адоват ва нафрат ҳатто қотилликка олиб боради. Шунинг учун ҳам Аллох таоло Қуръони каримда “...ва зинога яқинлашманг, албатта у фохиша ва ёмон йулдир” дейилади. (Исро сураси 32-оят. )
Туртинчидан: Инсон саломатлиги талофатга учрайди. Яъни, ҳар йили неча минглаб инсонларнинг ёстиғини қуритадиган касалликка олиб боради. Бу ОИТС касаллиги бўлиб, борган сайин кенг қулоч ёзмоқда. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳу (с.а.в.) шундай деганлар: “Қайси бир кавимда зино таркалса хатто уни ошкора килсалар уларга ота-боболарида бўлмаган ўлат ва юқумли касалликлар тарқалади” дедилар. (Имом ибн Можа ривояти)
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай хабар беради: “Албатта Аллоҳ фаҳшликни ошкора ва пинхонасини ҳам ҳаром қилди” деб. Энди ҳозирда технология ривожланган даврда, айниқса интернет саҳифаларида ахлоқсизлик ва фаҳш филмлар ошкора намойиши этиладиган бўлди. Биз мўмин-мусулмонлар бундай филмларни томоша қилиш, ундан нусха кўчириш, ўзгаларга тарқатиш, кўл телефонларда сақлаб юриш ишларини ҳаром деб эътикод киламиз. Ватанимиз, халкимиз, ва аҳлимизда бундай ишларнинг тарқалмаслиги учун ҳар биримиз масъулдирмиз.
Салим домла Узоков
Шаҳрисабз шаҳар “Хўжамурод Баҳши”
масжиди имом хатиби