1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА ОХИРАТ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР ТАҲЛИЛИ ( 3-қисм)

29-07-2020, 12:09 271 Ўқиш режими + -
 

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА ОХИРАТ
 
ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР ТАҲЛИЛИ  ( 3-қисм) 
 

Буюк  инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Агар Муҳаммад пайғамбар тирик бўлганида, бизнинг ҳаётий муаммоларимизни бир пиёла қаҳва ичиб ўтириб ҳал қилиб берар эди», деган бўлса, яқинда ғарблик мутахассислар кишилик тарихида инсониятга энг кўп фойда келтирган юз киши рўйхатини тузиб чиқиб, унда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни биринчи ўринга қўйдилар. Бу ерда гап моддий фойдалар ҳақида кетмоқда. Шундоқ экан, мусулмонман, деб юрганлар ўзларининг Пайғамбарлари билан ҳар қанча фахрлансалар арзийди. У кишидан ҳар нарсада ўрнак олишлари, ҳар ишда у зотнинг суннатларига амал қилмоқлари зарур.
Роббим ҳаммамизнинг гуноҳлармизни кечирсин. Муҳаммад Мустафо с.а.в шафоатларига мушарраф этсин.
Аслида бирор нарсага эътиқод қилиш учун уни ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган даражада яхши билиш керак. Бунинг учун аввало ўша нарсани идрок қилиш керак. Кейин эса ўша ҳиссий идрок илмий маърифатга айланиши лозим. Сўнгра замон ўтиши, бошқа далилларнинг собит бўлиши ила ўша илмимиз тасдиқланади ва унга бўлган ишончимиз кучли бўлади. Мазкур илмга бўлган ишонч онгимизда мустаҳкам равишда қарор топганидан сўнг у бизнинг ақлимизга ва қиладиган ишларимизга ўз таъсирини ўтказадиган бўлади. 
Қачонки маълум бир илм бизнинг фикримизга айланиб, ҳис туйғуларимизни йўллайдиган ва ҳаракатларимизни бошқарадиган ҳолга етганда ақийдага айланган бўлади. Демак, ақийда илмга асосланган бўлиши лозим.
 
Қарши шаҳар “Наво” масжиди 
имом-хатиби
                                                      
Қамаров Маҳмуднинг 
 
                                                                         битирув малакавий иши дан олинди