1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (1-қисм)

5-10-2020, 17:44 324 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
             
ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (1-қисм) 


Мусулмон ҳаётида доимо камолот сари ҳаракат қилиши лозим. Шунингдек моддий ва маънавий тараққиёт учун ҳам интилмоги зарур. Чунки мусулмоннинг  Аллоҳ олдидаги келажаги бу дунёдаги ҳолати билан чанбарчас боғлиқдир.
Агар мусулмон юксак даражадалигида вафот этса, у «Фирдавс» жаннатига дохил бўлади. Ўрта ҳоллигида вафот этса, унда охиратдаги нажотига ҳавола. Агар энг паст-тубан даражадалигида вафот этса, у холда забония- азоб фаришталари уни азоб билан ушлайдилар. Худди шундай, мана шу хақиқатдан ким кофир бўлиб вафот этса ўша ҳолда, яна кимики ҳаётдан кир-ифлос бўлиб ўтса ўша холда тирилади.
Расулуллоҳ: «Бутун аъзолари ва баданини покиза олиб юрганлар. Қиёмат кунида ўшандай- покиза ҳолларида тириладилар», деганлар.
Ислом инсон танаси соғлом ва кўркам бўлишига қаттик эътибор берган. Шундай экан мусулмон ўз танасига қанча эътибор бериб уни парвариш қилса, у Исломда шунча эҳтиромни қозонади. Танасининг соф ва кўркам бўлишига эътибор берган одам, емоқ-ичмоқларини ҳам ҳар хил ҳаром нарсалардан сақлайди. Инсон танасининг покиза ва соғлом бўлиши фақат моддий ислоҳият эмас, балки, бунда нафсий покланиш ҳам бор.
Ислом инсон танасини пок қилади. Шунинг учун ҳам беш вақт намоз учун тўла таҳоратли бўлишни асос қилинган. Мусулмон аҳён-аҳёнда тўлиқ ҳаммом қилиши лозим. Буни комил тахорат дейилади. Баъзи ҳолатларда баъзи аъзоларни ювиш кифоя бўлади. 

 (давоми бор)…  

"Мусулмон хулқи" китобидан.